🇦🇪Namozni bugundan boshlayman☪️FreePalestine🇦🇪🇺🇿


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Iymon bilan o'lmoq nedur Sharaf
#FreePalestine🇦🇪

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


НАМОЗДА АЁЛЛАР КИЙМИНИНГ АХАМИЯТИ

Ассалому алайкум! Баъзи одамлар намоз ўқиганда кийим кенг ва тоза бўлса кифоя деса, баъзилар эса кўйлакнинг енги билакларни ёпиб туриши ва оёқда пайпоқ билан ўқиш кераклигини таъкидламоқда. Намоз ўқишда ҳам худди ҳижоб ўрагандай ўраниш ва худди шундай кийим кийиш керакми? Саволимдан мақсад шу гаплардан қай бири қанчалик тўғрилиги ва кийим қандай бўлиши кераклиги ҳақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Юзи, кафти(орқаси билан) тўпиғини пасти кўриниб туришининг зарари йўқ. Шу жойларидан бошқа жойлари очилиб кетса, ҳатто рукуъ ва сажда вақтида пойчаси ва енги кўтарилиб кетса ҳам намоз бузилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


БОЛАНГИЗНИ ҚАРҒАМАНГ!

Умар розияллоҳу анҳу қўли шол бўлиб қолган кекса кишини кўриб, ундан "Қўлингга нима бўлди?" деб сўрадилар. У "Отам жоҳилият даврида "Қўлинг шол бўлсин!" деб дуоибад қилгандилар. Шундан кейин шол бўлиб қолган" деб жавоб берди. Бу гапни эшитган Умар розияллоҳу анҳу "Оталарнинг жоҳилият давридаги дуоси шундай бўлса, Исломга кириб, мусулмон ҳолда қилган дуоси қандай экан-а?!" дедилар.

Биродарлар!
Фарзандларимизнинг бирор аъзосига нуқсон етишига сабаб бўлмайлик, тилимизни тузатайлик! Болаларимизни дуоибад қилмайлик, тағин қилган дуоимиз ижобат соатига мувофиқ келиб, ижобат бўлиб қолмасин!

Аллоҳ раҳмат қилгур каттаямла (онажонимнинг оналарини каттая дердик) бирор набираларига танбеҳ бермоқчи бўлсалар, "оғзингга палов" дердилар. Ҳатто бир-биримизни сенсираб чақиришимизга қарши эдилар. Агар акамизними ёки укамизними, бирорта кишини бўлса ҳам, сенсирасак, "тавба қилинг, кечирим сўранг" дердилар.

Нозимжон Ҳошимжон

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


📖 САБРНИНГ ФОЙДАЛАРИ:

1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.
2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.
3. Сабр ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлганда ўзини тутиб олишга ёрдам беради.
4. Сабр хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.
5. Сабр тамагирлик қўзийдиган вазиятларда ўзини ўнглаб олишда асқотади.
6. Сабр моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлидаги жисмоний ва руҳий аламларга чидашда ёрдам беради.
7. Сабр иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллиги далилидир.
8. Сабр қалбда ҳидоят ҳолис қилишга ёрдам беради.
9. Сабрнинг самараси Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатидир.
10. Сабр ер юзида тамкин топиш сабабчисидир.
11. Сабр жаннатга эришиш ва дўзахдан қутулишдир.
12. Сабр Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир.
13. Сабр қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан омонликдир.
14. Сабр мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир.
15. Сабр Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракотидир.

📚 "Рухий тарбия" китобидан

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Бу дунё инсонлар учун мусобақа қилиш майдонидир. Лекин бу мусобақада Аллоҳни таниб, унинг ҳақини билган ва берган неъматларига шукр қиладиган инсонгина ғалаба қозонади. Аммо буни тушунмаганлар ва дунёнинг ўткинчи матоларига қувнаб юрадиганлар ўзларининг ҳаётларини аҳмоқона ўтказиб юборадилар. Ва ҳеч қандай илм ва маърифатга эга бўлмайдилар.

أَوَلَا يَرَوْنَ أَنَّهُمْ يُفْتَنُونَ فِي كُلِّ عَامٍ مَرَّةً أَوْ مَرَّتَيْنِ ثُمَّ لَا يَتُوبُونَ وَلَا هُمْ يَذَّكَّرُونَ

“Кўрмайдиларми, (улар) ҳар йили бир ёки икки марта синовга учрамоқдалар. (Шундан) сўнг (ҳам) на тавба қиладилар ва на эслатма оладилар”.
(Тавба сураси, 126-оят).

«Хулуқул Муслим» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллоҳнинг ҳузуридан ризқни талаб этинглар!

Раҳимберди домла
Раҳмонов

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Таҳажжуд намози ўқиш тартиби ҳақида. Қандай ўқилади?
AZAN_UZZ


Forward from: ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
​​​​Нима учун маййит дунёга қайтса, айнан садақани танлайди?

Чунки Аллоҳ таоло шундай деган: «Ва бирингизга ўлим келиб, «Роббим, қанийди менинг ўлимимни яқин муддатга ортга сурсанг, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг»
(Мунофиқун сураси, 10 оят).

Нима учун маййит «Агар дунёга қайтсам, умра қиламан», «Намоз ўқийман» ёки «Рўза тутаман», демайди?
Чунки аҳли илмларнинг айтишича, инсон вафот этгач, айнан садақанинг асари қолганини кўради.

Шунинг учун садақани кўпайтиринглар, чунки мўмин одам Қиёмат куни садақасининг сояси остида бўлади. Марҳумларнинг номидан ҳам садақа қилаверинглар, чунки улар дунёга қайтиб, садақа қилиш ва солиҳ амалларни бажаришни орзу қилишяпти. Уларнинг орзуларини амалга оширинглар, фарзандларингизни ҳам шу нарсага одатлантиринглар, садақа улашинглар!

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Forward from: ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Forward from: Сардор домла
​​​​—  Эй туғмаётган бепушт аёл, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй оила қуриши кечикаётган синглим, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй ҳожатманд киши, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!


... Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос...
Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан...

... Бунинг ҳеч қандай ҚИЙИН жойи йўқ...
Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга «ОШИҚ» бўлиб қолади...

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.


✅ Яқинларингизга ҳам улашинг

Сардор Домла Телеграм каналига обуна бўлинг
👇
https://t.me/+bMDCciIoc3hmZWIy


Forward from: ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
ОТА-ОНАНИНГ ЙИҒИСИ

Тойсаладан ривоят қилинади:
«У киши Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг «Ота-онани йиғлатиш оқ бўлишдир ва гуноҳи кабиралардандир», деганини эшитган экан».

✔️Шарҳ: Демак, нотўғри муомала, гап-сўз ёки қандайдир хатти-ҳаракат оқибатида фарзанд ота-онанинг йиғлашига сабаб бўлса, оқ бўлган саналади, яъни улкан гуноҳ содир қилган бўлади. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон фарзанд зинҳор ва зинҳор ота-онасини хафа қилмаслиги ва уларнинг кўзига ёш келишига сабаб бўлиб қолмасликка ҳаракат қилиши, уриниши лозим экан.

«Одоблар ҳазинаси» китобидан


🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Forward from: ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⛅️ Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️


КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


​​ВАҚТ шундай нарсаки:
— Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан…
— Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан…
— Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан
— Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг…
— Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...
— Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди…
— Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
— Ҳаёт эса бир катта мактабдир…
— Ўтаётган умрингизни ўз устингизда ишлашга, фойдали илмларни ўрганишга, савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Forward from: ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
​​​​​​ЭРКАКНИНГ АЙБИ

• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.

• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.

• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.

Аёл ушбу уч турдаги эркакни сева олмайди:

1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.

2. Аёлнинг туйғуларини риоя қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.

3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.

АЁЛ ТАБИАТИ

Аёл ўзи бемор бўлса ҳам эрининг дори ичишига кўмаклашади.

Аёл ўзи ғамга ботган бўлса ҳам эрига тасалли беради.

Аёл ўзи чарчаган бўлса ҳам эри учун бедор бўлади.

Аёл танимаган кишисининг мусибати учун ҳам қайғуриб, йиғлайди.

Шундай экан, жуфтларингизга мулойимроқ бўлинглар, эркаклар.

Нозимжон Ҳошимжон

КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
ВАФОТДАН СЎНГ

☝️Банда вафот қилганидан кейин ҳам, қабрида ётган жойида етти амалдан ажр савоб бориб туради:

1. Илм ўрганган бўлса;

2. Анҳор оқизиб қўйган бўлса;

3. Қудуқ қаздирган бўлса;

4. Хурмо (дарахт) эккан бўлса;

5. Масжид қурган бўлса;

6. Қуръонни мерос қолдирган бўлса;

7. Вафотидан кейин ортидан истиғфор айтадиган фарзанд қолдирган бўлса.


КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Forward from: ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
Аллоҳ таоло берган муҳлат тугаб, китоблардан Роббнинг Каломи кўтариладиган вақт келади ҳали.

Қуръонни очиб, ундан сўз тугул ҳарфни ҳам тополмай қолишдан аввал Қуръонингизни маҳкам ушланг!

Қуръон сизни бу дунёдаги бир нуқтадан то жаннатгача элтувчи дастур экан, у сизнинг ажралмас ҳамроҳингиз бўлиши керак.

Қуръон аҳлидан бўлиш учун унинг ҳарфларини танимоқ, сўзларини эса англамоқ керак.

Ё Аллоҳим, Қуръонни садоқатли дўстимиз ва келажакда шафоатчимиз қилгин!
Омийн!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Forward from: ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌦 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Forward from: ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
НОМАХРАМГА ҚАРАШ

@ShayxSaboqlariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Номахрамни авратига қараганга бериладиган азоб ва кўзини тийганга бериладиган ажрлар хақида оят-хадислардан намуналар келтирсез.Зора шу гунохлардан тийилсак.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда қалбда иймоннинг ҳаловатини топишда асосий амал кўзни номаҳрамлардан тийишдир. Бошқа ишга ҳожат ҳам йўқ. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан марфуъан ривоят қилинди: «Аллоҳ таоло деди: (ҳаром қилинган) назар Иблиснинг заҳарли ўқларидан биридир. Кимки мендан қўрқиб уни тарк қилса уни шундай бир иймонга алмашиб қўяманки, унинг ҳаловатини қалбида ҳис қилади».
(Тобароний ва Ҳоким ривояти). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Forward from: ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
ВИТРДА ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШ

@ShayxSaboqlariuz CАВОЛ: Витр намозида 3 ракатда зам сурани ўқиб, рукуга кетиб колдим, аттаҳият дуосини ўқивотганимда қунут дуосини ўқимаганим эсимга тушиб колди, саждаи саҳв қилиб намозимни тугатиб куйдим. Кейин кўнглим тулмагани учун қайтадан витр намозини ўқидим. Ёки саждаи саҳв қилинган намоз тўлиқ бўлиб ҳисобланармиди?

💬 ЖА
ВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозни қайта ўқишингиз шарт эмас эди. Чунки витр намозида қунут дуосини ўқиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Маълумки, намозда вожиб амални унутиб тарк қилинган ҳолатда саждаи саҳв қилиш билан намоз тўғри бўлар эди. Демак, сизнинг аввалги намозингиз мукаммал бўлган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


#Дуо
Одам алайҳиссаломнинг ерга тушганда қилган дуоси

Арабча матни: اللَّهُمَّ إِنَّكَ تَعْلَمُ سَرِيرَتِي وَعَلَانِيَتِي، فَاقْبَلْ مَعْذِرَتِي، وَتَعْلَمُ حَاجَتِي فَأَعْطِنِي سُؤْلِي، وَتَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِي فَاغْفِرْ لِي ذَنْبِي، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ إِيمَانًا يُبَاشِرُ قَلْبِي، وَيَقِينًا صَادِقًا حَتَّى أَعْلَمَ أَنَّهُ لَا يُصِيبُنِي إِلَّا مَا كَتَبْتَ لِي، وَرِضًا بِمَا قَسَمْتَ لِي

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ Одам алайҳиссаломни ерга туширгач, у келиб, Каъбада икки ракъат намоз ўқиди. Шунда Аллоҳ унга қуйидаги дуони илҳом қилди: «Аллоҳумма, иннака таъламу сариротий ва ъалааниятий, фаақбал маъзиротий, ва таъламу ҳаажатий, фаатиний суаалий ва таъламу маа фии нафсий, фағфир лий занбий! Аллоҳумма, Инни асъалука ийманан йубашширу қолбий ва яқийнан содийқон ҳатта аълама аннаҳу лаа юсийбуний илаа маа катабта лий ва ридон би маа қосамта лий».

Маъноси: «Аллоҳим, менинг ичимни ҳам, ташимни ҳам биласан, узримни қабул қилгин. Эҳтиёжимни биласан, сўраганимни бергин. Ичимдагини биласан, гуноҳимни кечиргин. Аллоҳим, мен Сендан қалбимни бошқарадиган иймон ва чин ишонч сўрайман. Менга ёзганингдан бошқа нарса келмаслигини биламан. Менга тақсим қилганингга мени рози қилгин!».

Кейин Аллоҳ унга: «Эй Одам! Тавбангни қабул қилдим, гуноҳингни кечирдим. Бу дуони қилган ҳар қандай инсоннинг гуноҳини кечираман, муҳим ишларига кифоя қиламан, ундан шайтонни ҳайдаб юбораман. Ҳамма тижоратчилар ортидан унинг савдосини юргизиб қўяман. Мол-дунёни хоҳламаса ҳам дунё унга ўзи келаверади», деб ваҳий қилди» (Имом Табароний ривояти).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

20 last posts shown.