NamMQI rektori


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Эргашев Шарифжон Тўланович

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Саноатни ахборотлаштириш факультетида 9 февраль —Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда факультет декан ўринбосари, профессор-ўқитувчилар, тюторлар ва талабалар иштирок этди.

Тадбирни Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Дилфуза Шерматова очиб берди. У ҳазрат Навоий шахси ва ижодининг ўзбек миллати ва башарият учун аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

Шундан сўнг факультетнинг иқтидорли талабалари ижросида Алишер Навоий ғазаллари ва рубоийлари тингланди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видео

НамМҚИ медиа маркази тақдим этади:
Институт “Регистатор офиси” талабалар билан гавжум бўлмоқда.


НамМҚИ “Регистатор офиси” талабалар билан гавжум бўлмоқда

Институт 3-биносида фаолиятини бошлаган ушбу офис энг сўнгги компьютерлар ва замонавий мебель билан жиҳозланди, ходимлар ажратилди.

“Регистатор офиси” директори Музаффар Дадамирзаевнинг билдиришича, идора томонидан бугунги кунда талабаларга 40 дан ортиқ йўналишда хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Хусусан, талабалар ўқув варақаси, ўқиш жойидан маълумотнома, академик маълумотнома, дарс жадвали, давомат ва ўзлаштиришга оид маълумот, тўлов-контракт шартномалари, талабалар турар жойларига ариза бериш ҳамда айланма варақалар рақамлаштириш борасида талабаларга амалий ёрдам берилмоқда.


Транспорт факультетида “Навоийни ёд этиб” номли саҳна асарлари кўрик-танлови ўтказилди

Транспорт факультетида Алишер Навоий таваллудининг 584-йиллигига бағишлаб “Навоийни ёд этиб” номли саҳна асарлари кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ушбу танловда декан ўринбосари Ғайратали Тухлиев, факультет хотин- қизлар кенгаши раиси Севара Мамасолиева, тюторлар, факультет координатори ва талабалардан иборат бир неча жамоалар хамда талабалар иштирок этди.

Ушбу кўрик-танловнинг факультет ғолиби “Жадидлар” жамоаси бўлди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#No_comment

НамМҚИ медиа марказидан шорт-видео:
Қурилиш факультети талабаларига танловлар ва старт-ап лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди.


Юридик ва жисмоний шахслар диққатига!

Президентнинг 2025 йил 24 январдаги ПҚ-23-сонли “Наманган давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Наманган муҳандислик-қурилиш институти юридик шахс сифатида тугатилиб, университет тарзида қайта ташкил этилмоқда.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти билан тузилган шартномалар бўйича, дебитор ва кредитор қарздорликлар масаласида институт тугатиш комиссиясига бир ой муддат ичида мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Наманган шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 12-уй.

Телефон рақамлари: (69) 234-35-39, 234-41-48, 234-19-96, 234-25-15.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видео

Наманган вилоят телевидениеси тақдим этади:
Наманган муҳандислик-қурилиш институтида “Наманган давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори ижросига бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.



8 last posts shown.