НАФСНИ ЭМАС ВАТАННИ ЎЙЛАНГ.
Мўғул истибдодидан қутулишимиз учун тахминан 150 йил (1220-1370) керак бўлган. Чор Россияси (1865-1917) ва СССР (1917-1991) таркибидан мустақил бўлиб чиқишга сал кам шунча вақт сарфланган. Демак, қулликдан қутулиш осон эмас. Бир-икки йилда қутулиб бўлмайди. Қулликка тушиш ҳам шундай. Йиллар ўтади, кўзилғамас хатолар, пулга учишлар кузатилади. Жумладан, ҳозирги кунда: “Улар қиммат оларкан”, “Қанча сўраса, бераркан”, “Уларда пул кўп экан”, деб калта ўйламайлик, кўзни каттароқ очайлик. Ҳозир улар пулга мулкимизни олаётган бўлса, эртага эркимизни ҳам олиши мумкин. Бу гап огоҳлик учун айтилди. Четда туриб, “Ваҳима қилманг”, деманг. Ҳазир бўлишнинг зарари йўқ. Тарихга, атрофга, воқеликка теран назар ташласак, биз учун анча-мунча ҳақиқатлар очилади.
Ziyoviddin Rahim.
turonturkiston
БОБОЛАР ЙЎЛИ.
Боботоғда отилди бир ўқ, бир зум қушлар овози тинди. Йўқ,-бобомга тегиб кетма ўқ! Қай бобомнинг қиличи синди.
Қулоқ солиб мозий сасига, тоғ бағрига аста бўйладим. Юз йилларким узоқда туриб қўрбоши бобомни ўйладим.
Эр йигитнинг моли бўлмайди, унинг молу-давлати ватан. Боболарим зўр ўтган билдим. Журьатлироқ менга нисбатан.
От дупури кўксимни эзар, лой супада ўй суриб ётсам. Мен қандайин набира бўлдим, боболарим руҳин йўқотсам.
Қўрқсам фақат бир зотдан қўрққум, қўрқадирман ёлғиз Худодан. Боболарим ёвга бўйсунмай, сакраб ўтган Амударёдан.
Ёлғиз қолиб сўқмоқ кезаман, бу сўқмоқлар қай томон кетган. Улкан писта тагида ётар, боболарим бекафан кетган.
Мен қуллуқ қилмасман асло, сиз манқуртлар тошингиз теринг. Менга молу-давлатни эмас, боболарим тиғини беринг.
Юз йил ўтди тоғлар бағридан, ҳуррият шамоли келмайди. Эгмоқчи бўлишар қанчаси, менинг ҳеч эгилгим келмайди.
Ўт қўйинг оёғим остига, йўлларим олову-чўқ бўлсин. Бобомнинг бир айтган сўзи бор, йигитнинг илиги тўқ бўлсин.
Ғанимлар турмангиз йўлимда, барингиз бахилсиз бир олчоқ. Кимлигимни билмоқ истасанг, менгамас боболаримга боқ.
Тим қора тунларда туш кўрдим, устимда бир қирғий учармиш. Вақт борда қочингиз ёғийлар, дарёдан Ўтанбек ўтармиш.
Эшитинг шеьр эмас аслида, аждодлар шонидан сўзладим. Мен фақат йўқотиб қўйганим, қўрбоши қиличин изладим.
Кўрсатманг менга ҳеч йўл-йўриқ. Не келса тақдирдан кўраман. Бу йўлим бобомнинг йўлидир, мен фақат шу йўлдан юраман!
Темурмалик. Қубодён. 9-03-2025.й.