🇺🇿❌Ўзбекистондан чиқишга "тақиқ" - “запрет” бор-йўқлигини телефондан хам текшириш мумкин
Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 4 та йўл билан мустакил хам текшириш мумкин:
▪️ЯИДХП (
my.gov.uz) дан;
▪️Мажбурий ижро бюроси (МИБ) сайтидан;
▪️МИБ иловасидан;
▪️МИБнинг махсус Telegram ботидан (
@mibuzrasmiy_bot).
Telegram бот орқали текшириш энг осони:
1. Телеграмм орқали ботни ишга туширасиз;
2. “Ижро ҳужжатлари” тугмасига босасиз;
3. Паспорт серия ва рақамини киритасиз (масалан: AA 1234567);
4. Туғилган санангизни киритасиз (масалан: 20.02.2002);
5. Бот сизга номингизда ижро ҳужжати бор-йўқлигини кўрсатади.
Йўқ бўлса, табриклаймиз.
Сизда мамлакатни тарк этиш (чиқиш) буйича ижро хужжатларига асосан тақиқ йўқ