ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
31 декабрда ўзингизда энтузиазм денгизини ҳис эта бошлайсиз. Тасаввурларингиз энг буюк рассом ва бастакорларни ҳам қувиб ўтаётгандек туюла бошлайди. Фақат тақдир сизни қай соҳага қараб етаклаши номаълум. Асосийси, тўхтаб қолмасангиз, ортга чекинмасангиз бас. Кун давомида йирик харажатларга тушишингиз мумкин. Бунинг ҳайрон бўладиган ери йўқ. Ҳарқалай бугун байрам-ку! Кечқурун суюкли инсонингиз кутилмаган совға ҳозирлаб қўяди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугунги кунингиз курашлардан иборат бўлади. Янги йил байрами арафасида сизни айнан курашлар кутиб туради. Лекин кураш кимларгадир эмас, нималаргадир қарши кечади. Аниқроғи, янги йил байрам дастурхонини безаш масаласида ошпазлик, пазандаликка қарши кураш олиб борасиз ва албатта ғолиб бўласиз. Молиявий масалада муаммолар йўқ эмас. Лекин улар вақтинчалик. Саломатлигингизга алоҳида эътибор билан ёндашинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
31 декабр куни эрталаб баъзилар банкомат қаршисида узоқ қолиб кетиши эҳтимолга яқин. Байрам арафасида пулини нақдга айлантириш ниятида юрганлар кўп бўлади-да. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида романтик лаҳзалар сари талпина бошлашади. Сиз севган инсон бундай ҳаяжонли талпинишларга арзийди. Кечқурун байрам баҳонасида уйингиз меҳмонга тўлиши кутилмоқда. Байрам шуниси билан қизиқ-да.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Агар ўзингизни қаттиқроқ севсангиз, атрофдагилар ҳам олис масофадан бўлса-да хуш кайфиятда эканингизни сезиб сизга позитив ҳадя этишади. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун бугундан қулайини топа олмайсиз. Бўш вақтингизда йога, интеллектуал ўйинлар ва севимли хоббингиз билан банд бўлишингиз тавсия этилади. Худо насиб қилса, байрамни хотиржамлик, соғлиқда қарши оласиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
31 декабрда кайфиятингизга позитивлик, байрамона тус бағишлаш йўлида кучни ҳам, пулни ҳам аяманг. Байрам байрамдек ўтиши лозим. Тўғри эмасми? Асосийси, яқинларингиз саломат бўлишса ва ёнингизда туришса бас. Бошқаси ўтаверсин. Муздек ичимликлар ичишдан сақланинг. Шамоллаб қолсангиз, адабингизни ейишингиз мумкин. Айниқса, сурункали хасталикка чалинганларга муздек ичимликлар ичиш умуман тавсия этилмайди.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугун тақдирнинг турли-туман совғаларига биринчи бўлиб сиз эгалик қиласиз. Бу совғалар буюм ёки жиҳозлар эмас. Аёл киши бўлсангиз, ташқи қиёфангиздаги ёшариш белгиси, эркак бўлсангиз, байрам олдидан вужудингизга йиғиладиган энергия ва позитивликдир. Нимани режа қилган бўлсангиз, кечгача қолдирмай уддалашга ҳаракат қилинг. Агар даромади мўмай иш таклиф этишса, байрамлигига ҳам қараб ўтирмай, рози бўлаверинг.