ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Бугун аввало байрам режасини пухталаб олишингиз талаб этилади. Иш билан овора бўлиб байрам режаларини ўлда-жўлда қолдириб ташлагандингиз. Совғалар харид қилиш, уйни тартибга келтириш ва чиройли кийимларни олдиндан тайёрлаб қўйиш кабиларни уддалаб улгуришингиз лозим. Бугун азартли ўйинлардан буткул юз буринг. Билингки, қимор ўйнаб ҳали ҳеч ким бойиб кетмаган. Аксинча ўзингизга ўзингиз бало орттирганингиз қолади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
30 декабрда бир неча фронтлар бўйлаб жанг қилишингизга тўғри келади. Иш, оила ва муҳаббат. Буларнинг барчаси муҳим. Қувонарлиси, барча амалларни муваффақиятли тарзда адо этасиз. Айримларнинг рўзғорида жиҳозларнинг ишдан чиқиши ёки автомобил бузилиши кузатилади. Шунинг учун кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз ортга сурилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун кўчада эски қадрдонларни учратиб қоласиз-у, ишдан ҳам воз кечиш ҳаракатига тушиб қоласиз. Аммо раҳбарларингиз бу ҳаракатингизни ҳеч қачон ёқламайди. Шундай экан, режадаги ишлардан юз бурманг. Оила қурмаганлар бугун янги танишувларни бошдан кечиришлари мумкин. Бироқ танишувда ташаббус сизнинг қўлингизда бўлиши лозим. Кечқурун хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
30 декабр куни ўзингиз истамаган ҳолда ўтмишга қайтишингиз кутилади. Аниқроғи, ўтмишдаги муҳаббатингиз ёдингизга тушади. Шунинг натижасида асабийлашасиз, жаҳл отига минасиз. Лекин билинг, ҳозирги жуфтингизга бу ишларингиз сира ёқиб тушмайди. Орага рашк аралашади. Ишда истеъдодингизга шубҳа назари билан қараманг. Кечқурун хонадонингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Овқатланиш режимини бузманг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Бугун сиз янги касб эгаси сифатида янги синовларни бошдан кечиришингиз мумкин. Аммо бу касбда ҳам истеъдодингиз етарли. Қўрқмасангиз ҳам бўлади. Фақат янги одамлар билан танишиб, улар орасида алоҳида ўрнингиз бўлишини таъминлашингиз керак бўлади. Бугун жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтади. Тадбиркорлар хориж фирмаларидан бири вакиллари билан фойдали шартнома имзолаши эҳтимолга яқин. Серқатнов йўлларни жуда эҳтиёткорлик билан кесиб ўтинг.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
30 декабрда балиқ буржи остида туғилганларнинг куни жуда зерикарли ўтиши кутилмоқда. Бироқ бу яхшиликка. Байрамдан олдин эмоциянгиз ва энтузиазмни ўз ҳолича асраб қоласиз. Овқатланиш масаласига алоҳида эътибор билан ёндашинг. Қатиқ ичинг. Спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг. Бугун балчиқли ванна қабул қилиш саломатлик учун жуда фойдали кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
゚・。・
Kanalga aʼzo boʻling👇
@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza