Камида минг йилдан бери Марказий Осиё халқлари ҳеч қандай чет тили ёрдамисиз бир-бирини тушуниб, ўзаро сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни ўрнатиб келганлар.
Бироқ, Президент ҳузуридаги "Стратегик ислоҳотлар агентлигининг детектори биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодиров "Рус тилини, "Марказий Осиёда давлат тили деб эълон қилишимиз керак", деган фикрни илгари сурган эди.
Марказий Осиёнинг биргаликда ривожланишида рус тилига "лингуа франка", яъни умумий тил мақомини беришни стратегия даражасига чиқариш, аслида, бундан юз йил аввалги рус шарқшуноси, миссионер ва Марказий Осиёни руслаштириш ғоясининг асосчиларидан бири бўлган Николай Остроумовнинг руслаштириш стратегиясини тўғридан-тўғри амалга ошириш ҳисобланади.
Айнан, бугун Марказий Осиё халқлари бир-бирларини бир деганда яхши тушунолмаётгани, ёзувлари ва имлоларидаги тафовут, тилни ривожлантиришдаги фарқли ёндашувлари ана ўша пухта ўйланган стратегиянинг маҳсулидир.
Шу тариқа рус тили тезроқ кириб келар, амалдорлар ўз тилини унутиб, русчада эркин сўзлашар, халқнинг руслашиши осонроқ кечиши керак эди.
Бугун ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, Марказий Осиё халқлари ўзаро ўз тилларида сўзлашиши, фақатгина маҳаллий тилгина протокол тили бўлиши керак. Бу қийинчилик, яқин келажакда, дейлик беш-ўн йилда самара бериб, интеграциянинг янги қирраларини очиб беради.
© Тарих ва сиёсат
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube