Амалиётимиздаги айрим ишларда аниқроғи фирибгарликка оид жиноят ишларида, яна ҳам тўғрироқ қилиб айтадиган бўлсак, фоизга пул олган бечора шахслар қамоқда бўлиб, судланаётган бўлсаларда, фоизга пул берган уддабурон" тадбиркорлар", "инвесторлар" айрим "адвокатлар"нинг тавсиясида асосида тергов жараёнида пулни бизнесга берганликлари эсларига тушиб қолмоқда. Бизнеснинг ўзи йўқ, бизнес касод бўлган бўлса унинг ярмига шерик бўлиш йўқ, у ҳам майли энди бечора судланувчидан фоизлари билан ундириб олишга интилишмоқда. Улар инсофни ҳам пул билан ўлчайдиган шахслардир.