МЕЗОН.УЗ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ӯзбекистoн мусулмонлари идораси
Қизириқ тумани "Мулло Остонақул" жомеъ масжиди расмий телеграм канали

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Тошматов Алмурод
#Рамазон_кундалиги
📝 Рамазон ойини имкон қадар фойдали, савоб ва мазмунга тўла ўтказиш учун муҳим эслатмалар

• Кунларингизни пухта режалаштиринг, вақтни беҳуда сарфламаслигингизга эътибор беринг.
• Камроқ ухланг, кўпроқ ибодат қилинг.
• Ифторлик қилишни хурмодан бошлашни одат қилинг.
• Доимий зикрда бўлинг.
• Одатдагидан камроқ овқат ейишга ҳаракат қилинг.
• Кўп дуо қилинг, зеро Рамазон ойи – мағфират ойидир.
• Дуоларингизда доим ота-онангиз ва васийларингизни эсланг.
• Энг севган нарсаларингиздан садақа қилинг.
• Кечиримли бўлинг.
• Кўпроқ табассум қилинг.
• Одатларингизга эътиборли бўлинг: яхшиларида давомли бўлинг, ёмонларидан кечинг.
• Аллоҳни эслашда, ниятингиз ва қалбингизни поклашда қатъиятли бўлинг.
• Аллоҳга шукр қилинг ва атрофингиздагиларга миннатдорчилик билдиринг.
• Қалбингизга қулоқ солинг.
• Пайғамбарлар қиссаларидан ибрат олинг.
• Қуръонни бутун борлиғингиз билан ўқишда ва ёдлашда илғор бўлинг.

Ишонинг! Асл мўмин бўлиш қўлингиздан келади




Forward from: Sultonov て
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Мирзо Кенжабек ижодхонаси
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«МАВЛОНО»

✍️Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Муаллифнинг ўзи ўқиганлар.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Forward from: Abduhalil Abdunazarov


Қизириқ тумани учун.

#рамазоннинг 03.03.2025
Саҳарлик вақти: 05:28 гача

Саҳарлик (оғиз ёпиш) дуоси

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи тааалаа Аллоҳу акбар.

Маьноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик вақти: 18:37
Оғиз очиш Ифторлик дуоси

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва алайка таваккалту ва алаа ризқика афтарту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика яа арҳамар рооҳимийн.

Маьноси: Эй Аллоҳ, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.   


https://t.me/Mezon_uz


Рамазон - Қуръон ойи

1. Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кириши билан бошқа ишларни қуйиб, Қуръон тиловати билан машғул бўлар эдилар.
2. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи кириши билан ҳадис айтиш ва илм мажлисидан узулиб, мусҳафдан Қуръон тиловатига киришардилар.
3. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида намоздан ташқари олтмишта хатм қилардилар.
4. Имом Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кирса: "Албатта бу ой Қуръон тиловат қилиш ва мискинларга таом улашиш ойидир", деб айтардилар.
5. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойида ҳар куни кундузи битта хатм, Рамазондан сўнг эса ҳар уч кунда хатм қилар эдилар.
6. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи келиши билан ўзларига вазифа қилиб олган вирдларини тўхтатиб, Қуръон тиловат қилиш билан машғул бўлардилар.

https://t.me/Mezon_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/Mezon_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОН МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Forward from: Abduhalil Abdunazarov


Forward from: Muslim.uz
#xabar
🗣Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди

28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратлари кириб келаётган қутлуғ Рамазон ойи билан барчани муборакбод этиб, бу ойни муносиб кутиб олиш, юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифа ва топшириқларга тўхталиб ўтдилар.

🫥 Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

💬Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрори Валий” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.

💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги “Зангиота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

🤲 Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

🗓 🌙   1446 ҳ.й 
Рамазон ойи 01-куни

01-март  2025- милодий йил
Шанба  куни тақвими⌚️

⬇️ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ ⬇️

⏰ БОМДОД     BOMDOD     06:25

⏰ Пешин        PESHIN        13:00

⏰ Аср               ASR.            16:50

⏰ Шом            SHOM.         18:35

⏰ Хуфтон       XUFTON      20:10

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси 103-оят)      

https://t.me/Mezon_uz






Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨Рамазоннинг илк куни муборак бўлсин!✨

🤲Аллоҳ таоло муборак ойнинг барча фазилатларидан баҳраманд этиб, хонадонларимизга қувонч ҳамда файз-барокатлар ёғдирсин.

https://t.me/Mezon_uz


📖 Рамазоннинг қадами эшитилмоқда...

🤲 Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз», Бақара сураси 183-оят.

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар». Яна у зот: «Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар». Муттафақун алайҳ.

🤲 Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор", дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

  🤲 Солиҳ салафлар Аллоҳнинг китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса Рамазонда ақл бовар қилмас даражада ажойиб бир ҳолатлар кўрилган. Баъзилари Рамазонни ўн кечасида Қуръонни хатм қилишар,  баъзилар етти ва баъзилар уч кечада хатм қилишар эди.

🤲 Соиб ибн Язиддан ривоят қилинади: «Саҳобалар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида Рамазонда йигирма ракат таровеҳ ўқишар ва унда юзлаб оятларни хатм қилишар эди. Усмон ибн Аффон даврларида қиёмда узоқ туришганидан асоларга суяниб олишар эди». Имом Байҳақий ривояти.

🤲  Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Қуръон дунё осмонига Қадр кечасида бир йўла нозил қилинди. Сўнгра, ундан кейин йигирма йил мобайнида бўлиб-бўлиб нозил қилинди”, деди. Байҳақийнинг «Шуъабул иймон» асаридан.

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақаларнинг энг афзали Рамазонда берилган садақадир", дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

🤲 Қатода: "Агар Рамазонда гуноҳларинг кечирилмаса, ундан бошқасида кечирилмайди", деб айтдилар.

Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўраймиз. Бизни Рамазонда зиён кўрувчилардан қилиб қўйма!

https://t.me/Mezon_uz


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

🗓 🌙   1446 ҳ.й 
Шаъбон ойи 29-куни

28-феврал 2025- милодий йил
Жумъа  куни тақвими⌚️

⬇️ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ ⬇️

⏰ БОМДОД     BOMDOD     06:30

⏰ Пешин        PESHIN        13:00

⏰ Аср               ASR.            16:40

⏰ Шом            SHOM.         18:35

⏰ Хуфтон       XUFTON      20: 05

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси 103-оят)      

https://t.me/Mezon_uz






Соғинч ила, интиқ бўлиб кутганим, Рамазоним!

Бутун оламни мунаввар айлаб, мўминлар боши узра раҳмат ва мағфират ёғдириб келишингга муштоқмиз...

https://t.me/Mezon_uz

20 last posts shown.