Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Денгиз ва кўпик ташбеҳлари
🌊
Денгиз тўлқинлари устида пайдо бўладиган кўпиклар, мажоз ва ҳақиқат тарзида гўзал ва мукаммал ифодалар билан баён этилади. Инсон фақат кўпикларни томоша қилиш билан кифояланиб қолмаслиги керак, балки, денгизнинг қудратига диққат қилмоғи, ўз кўнглини денгиз қилмоғи керак. Фақат кўпикларни кўриб, аммо денгизни кўрмайдиган зоҳирий фикр ва нигоҳ билан эмас, балки кўпикларнинг сири ва айланишига сабаб бўлган денгизни кўрадиган дил кўзи билан боқмоғи керак инсон. Чунончи, ҳазрати Мавлоно айтадилар:
«Эй бу (тариқат) йўл(и)ни қадамба-қадам босмоққа қарор қилган инсон! Сен ҳали хомнинг хомисан, хомнинг хомисан, хомнинг хомисан!
Тегирмон тошининг айланишини кўрдингми, кел, (бу тошни айлантирган) ариқ сувини ҳам кўргил, ахир!
Мавлоно айтадилар: «Кимки кўпикни кўрса, у сирини сўзловчи бўлади. Ким денгизни кўрса, у ҳайрон бўлади – улуғ қудратни ҳис этади, улуғ чексизликни кўради».
Кимки кўпикни кўрса, у ниятини ошкор этиб, ҳаммага ёяди, Кимки денгизни кўрса, дилини денгиз қилади. Кимки кўпикни кўрса, у саноқни касб қилади, бирнинг ёнига бошқа сонларни қўшади, ким денгизни кўрса, у ихтиёрсиз бўлади – бор инон-ихтиёридан воз кечади.
Кимки кўпикни кўрса, у кўпикдек кўпирган киши бўлади, кимки денгизни кўрса, у соф ва холис бўлади. Ким кўпикни кўрса, кўпик уни пайкор1 қилади, жангу жадал, кураш ва муборазага, баҳсу мунозара, қасд ва иродага бошлайди. Кимки денгизни кўрса, денгиз уни юксалтиради, уни ошиқ қилиб, дор остига олиб боради.
@Jaloliddinrumiyy🕊️
Мавлоно Румий маърифати