* * *
Исмингла уланди танамга жоним,
Бошқа ҳар лутфидан кечди забоним.
Йўлимга бемаҳал йўлиқди ишқинг,
Энди қайлардасан озорижоним!
Ўпқондек сабримни симирди хижрон,
Саволлар кўнглимни этмишлар макон,
Энди қайлардасан озорижоним.
Кўксим лолазорган айланган замон.
Сендек зулмкорга кўргин фидони,
Онийлик васлингни тилар гадони.
Энди қайлардасан озорижоним,
Келу,кўр, кунда бир жондан жудони!
Битта нигоҳинга таслимни кўргин,
Кулсам ишонмаю, аслимни кўргин,
Энди қайлардасан, озорижоним!
Ҳазон бўлган баҳор фаслимни кўргин!
Эй,кўнгилни олмоқ жангида ғолиб,
Кимга илтифотлар биз бунда қолиб.
Энди қайлардасан, озорижоним!
Сен бўлди ҳар икки Дунё бир бўлиб.
Йўқотганим ором, топганим алам,
Кўргин, фалакларни куйдирди нолам.
Эй, суймоқ илмига устози-комил,
Энди ўргатиб кет унутмоқни ҳам!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Исмингла уланди танамга жоним,
Бошқа ҳар лутфидан кечди забоним.
Йўлимга бемаҳал йўлиқди ишқинг,
Энди қайлардасан озорижоним!
Ўпқондек сабримни симирди хижрон,
Саволлар кўнглимни этмишлар макон,
Энди қайлардасан озорижоним.
Кўксим лолазорган айланган замон.
Сендек зулмкорга кўргин фидони,
Онийлик васлингни тилар гадони.
Энди қайлардасан озорижоним,
Келу,кўр, кунда бир жондан жудони!
Битта нигоҳинга таслимни кўргин,
Кулсам ишонмаю, аслимни кўргин,
Энди қайлардасан, озорижоним!
Ҳазон бўлган баҳор фаслимни кўргин!
Эй,кўнгилни олмоқ жангида ғолиб,
Кимга илтифотлар биз бунда қолиб.
Энди қайлардасан, озорижоним!
Сен бўлди ҳар икки Дунё бир бўлиб.
Йўқотганим ором, топганим алам,
Кўргин, фалакларни куйдирди нолам.
Эй, суймоқ илмига устози-комил,
Энди ўргатиб кет унутмоқни ҳам!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati