* * *
Бир кун тушларингни меҳмони бўлсам,
Бир даста гул каби қўйнинга тўлсам,
Агар ўлиш бўлса, бағрингда ўлсам,
Тунларнинг сиёҳи тўқку, азизим,
Тушларга таъқиқлар йўқку, азизим.
Кўкдан боқиб турса ўн кунлик ҳилол,
Гуноҳ саналмаса бу ўтли висол,
Аридек лабингдан йиғиб олсам бол,
Тунларнинг сиёҳи тўқку, азизим,
Тушларга таъқиқлар йўқку, азизим.
Кўзинга термулсам тўйгунимча то,
Борки дардларимга бўлардинг шифо,
Никоҳлаб қўйсайди бизларни Худо,
Тунларнинг сиёҳи тўқку, азизим,
Тушларга таъқиқлар йўқку, азизим.
Ҳар тола сочингдан бир бўса олсам,
Оппоқ тонг отгунча ёнингда қолсам,
Сен тинглаб толмасанг, мен сўзлаб толсам,
Тунларнинг сиёҳи тўқку, азизим,
Тушларга таъқиқлар йўқку, азизим.
Кундузлар дунёда юрамиз дайдиб,
Сўнг эса оқшомлар илтижо айтиб,
Яна кўришсайдик тушларда қайтиб,
Тунларнинг сиёҳи тўқку, азизим,
Тушларга таъқиқлар йўқку, азизим.
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Бир кун тушларингни меҳмони бўлсам,
Бир даста гул каби қўйнинга тўлсам,
Агар ўлиш бўлса, бағрингда ўлсам,
Тунларнинг сиёҳи тўқку, азизим,
Тушларга таъқиқлар йўқку, азизим.
Кўкдан боқиб турса ўн кунлик ҳилол,
Гуноҳ саналмаса бу ўтли висол,
Аридек лабингдан йиғиб олсам бол,
Тунларнинг сиёҳи тўқку, азизим,
Тушларга таъқиқлар йўқку, азизим.
Кўзинга термулсам тўйгунимча то,
Борки дардларимга бўлардинг шифо,
Никоҳлаб қўйсайди бизларни Худо,
Тунларнинг сиёҳи тўқку, азизим,
Тушларга таъқиқлар йўқку, азизим.
Ҳар тола сочингдан бир бўса олсам,
Оппоқ тонг отгунча ёнингда қолсам,
Сен тинглаб толмасанг, мен сўзлаб толсам,
Тунларнинг сиёҳи тўқку, азизим,
Тушларга таъқиқлар йўқку, азизим.
Кундузлар дунёда юрамиз дайдиб,
Сўнг эса оқшомлар илтижо айтиб,
Яна кўришсайдик тушларда қайтиб,
Тунларнинг сиёҳи тўқку, азизим,
Тушларга таъқиқлар йўқку, азизим.
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati