МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦

Сизни кимдир ёмон кўришига ягона сабаб, бу ўша инсон сизга ўхшашни жуда ҳам исташида...

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


СЕНИ ҚАНЧА СУЙСАМ...

Сени қанча суймоқлик мумкин,
Қанча суймай, кўнглим тўлмайди.
Аччиқ соғинчингни амаллайману,
Аммо висолинга чидаб бўлмайди!

Hasanboy 🗣🗣

Малика Тавфиқ ✍✍


* * *


Орзуларим осмонлар қадар,
Илинжларим имкон билмаган.
Мен кечикиб келган баҳорман,
Мен дарахтман кузда гуллаган.

Қайта - қайта яроланган қалб,
Бағрим эзиб дунё тўймаган,
Дардин кимга айтади йиғлаб,
Ўша дарахт кузда гуллаган.

Мен атиргул бағридаги ниш,
Мен кўзлари кўр бўлган булоқ,
Севишганлар юрагидаги,
Ҳеч тўхтамас азалий титроқ.

Мен ўшаман, ўша бегуноҳ,
Заҳар ютган севгиси учун,
Бўсалардан сачрагучи оҳ,
Армонларда яшагучи ун.

Ер қарида беркинган инжу,
Уммонларнинг тубидаги дур,
Изинг ўпмоқ бўлган илинжу,
Осмонидан тушмаган ғурур!

Мен ўшаман,
Илоҳий бир ишқ,
Сен қадрини қилча билмаган.
Ҳали ҳеч ким айтмаган қўшиқ,
Шеърман, ҳеч ким ёза олмаган.

Мен дарахтман кузда гуллаган...

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati

1.3k 0 47 21 38

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


* * *

Баҳорни илдириб арғимчоғига,
Вафодор турналар қайтмадиларми.
Учиб ўтаётиб осмонингиздан,
Сизни соғинганим айтмадиларми...

Қумрилар қон дилни поралар этиб,
Жўшқин ғазалларин битмадиларми,
Ҳонишлар шивирлаб қулоғингизга,
Сизни соғинганим айтмадиларми...

Шамоллар шовуллаб оқиб дарёдек,
Тонгда кўчангиздан ўтмадиларми,
Ёрнинг бармоғидек юзингиз силаб,
Сизга соғинганим айтмадиларми...

Оппоқ кабутарнинг қанотларида,
Мактублар жўнатдим,элтмадиларми,
Ғуриллаб уйингиз пештоқларида,
Сизга соғинганим айтмадиларми.

Ўзга гул қатига илсангиз бўса,
Тиканлар мен бўлиб ботмадиларми,
Агар фаришталар ростдан бор бўлса,
Сизга соғинганим айтмадиларми...

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


Тегманг менга шамоллар,
Қўйинг, нима жоним бор.
Ҳаёт эмас, ҳаёллар,
Мангуликка даҳлдор!

Тегманг менга шамоллар,
Сочларим тўзғиб-тўзғиб.
Сиз унинг суратини,
Олинг кўзимдан узиб!

Боринг, ана тоғларга,
Харсангларин кўчиринг.
Эпласангиз исмини,
Юрагимдан ўчиринг!

Бас келсангиз уммонга,
Тўлқинларга тилишланг!
...Уни қўлидан тутиб,
Сўнги мен йўлга бошланг!

МЕНГА ТЕГМАНГ, ШАМОЛЛАР...


СЕНИ ҚАНЧА СУЙСАМ...

Сени қанча суймоқлик мумкин,
Қанча суймай, кўнглим тўлмайди.
Аччиқ соғинчингни амаллайману,
Аммо висолинга чидаб бўлмайди!

Ҳузурингда шамдай порпираб,
Титроқларим бўлади ошкор.
Нигоҳларинг турар жон сўраб,
Бўйларингда лол этар виқор!

Соғинчингда яшаш осонроқ,
Кўрсам, мутлоқ бўламан адо.
Сени ясаш учун олганда тупроқ,
Жаннатни боғидан олганми Худо?

Сўзларинг ханжардек, ҳаёт ё мамот,
Овозинг эшитсам, калимам унут!
Кўзинга бир бора тўқнашган захот,
Қоядан ўзини ташлайди бургут!

Ёқимли сабрла дийдор кутмоқлик.
Ширин кулчасини кутган боламан.
Келсанг, саломинга оламан алик,
Сўнгра қочгани жой излаб қоламан!

Чўғдек ловуллайди икки яноғим,
Зумда куламану, зум ўтмай ҳомуш.
Машаққат ёнингда бир зум турмоғим,
Бирон нима демоқ энг оғир юмуш!

Сени қанча суймоқлик мумкин,
Қанча суйсам камга ўхшайди...

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati




* * *

Ҳусни ою-руҳсорлар қолиб,
Йўлимга зор дилдорлар қолиб,
Мени дея бедорлар қолиб,
Нега сизни яхши кўраман?

Жавобини топмас бу савол,
Дунёлардан кечиб бемалол,
Тохир мисол, ё Мажнун мисол,
Нега сизни яхши кўраман?

Сизсиз ҳаёт тўхтайди гўё,
Сиз сеҳрлаб олдингизми ё,
Мафтун бўлиб, бўлиб маҳлиё,
Нега сизни яхши кўраман?

Қизғанаман ўтларда ёниб,
Соғинчларнинг захрига қониб,
Кетгим келаверса ҳам тониб,
Нега сизни яхши кўраман?

Фироқларда қийнасангиз ҳам,
Юрагимни тиғласангиз ҳам,
Ҳеч қадримни билмасангиз ҳам,
Нега сизни яхши кўраман?

Ғуруримдан тушиб қанча паст,
Бировларга атай-қасдма қасд,
Сизни севмоқ хузуридан маст
Фақат сизни яхши кўраман!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati




* * *

Кулсангиз кун чиқар булутни ёриб,
Сўзингиз оласиз асалга қориб.
Сизни ўзи одам туққани ростми,
Онангиздан секин сўрангчи бориб.

Сочингиз шамоли тўзғитар жонни,
Ифори қайнатар томирда қонни.
Парими онангиз, ёки инсонми,
Сизни ўзи одам туққани ростми.

Чимрилса, қиличдек қайроғи қотил,
Қалдирғоч оғзида айро бўлган тил,
Қошингиз ўзига берар мингта қул,
Сизни ўзи одам туққани ростми.

Олмага оллигин юзингиз берган,
Лабингиз ортига дурларни терган,
Йўқ бу нигоҳ эмас, бу икки мерган,
Сизни ўзи одам туққани ростми.

Пуштиранг дарёдан оқиб турар бол,
Жаннатдан қувишган сизни эҳтимол,
Битта саволим бор, биргина савол,
Сизни ўзи одам туққани ростми?

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati

2k 0 49 6 42

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


* * *


Майсадан гиламлар тўшаб пойимга,
Бир қўшиқ ўргатиб анҳор, сойимга,
Шукрона айттириб минг Худойимга,
Кўкламойим келди, гулойим келди!

Сумалак солдириб момоларимга,
Камалак илдириб самоларимга,
Ифорлар тўлдириб ҳаволаримга,
Кўкламойим келди, гулойим келди!

Қиш қурган зиндоннинг зулмидан қочиб,
Ҳар ошиқ юракка кўнглини очиб,
Пурвиқор тоғларга лолалар сочиб,
Кўкламойим келди, гулойим келди!

Нозлари ўзига ярашиб бирам,
Шоирнинг қўлига тутқазиб қалам,
Боладек бегуноҳ, қиздек бокирам,
Кўкламойим келди, гулойим келди!

"Омон -омонлар"нинг авжи бўларга,
Айвоним буржига бино соларга,
Мендек ошиғининг кўнглин оларга,
Кўкламойим келди, гулойим келди!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati



2k 0 25 3 11



* * *


Олисларда яшар бир аёл,
Йўлингизда сочин тарайди.
Сиз қарайсиз дея умидвор,
Тунда юлдузларга қарайди.
Олисларда яшар бир аёл,
Қисматидек қаро қошлари.
Бир беишқнинг кўксида қотган,
Палаҳмоннинг отган тошлари.
Олисларда яшар бир аёл.
Умри тугаб бормоқда унсиз.
На қувончдан кулган кунлару,
На висолда тўлғонган тунсиз.
Олисларда яшар бир аёл,
Кутишлардан сочларида қор.
Келиб кетинг оҳирги марта,
Қиёматга қолмасин дийдор!!!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


Кимга борай йиғлагани биродарлар?

Ҳар тирикнинг ўз дарди бор тошиб кетган,
Елкасидан, бошидан ҳам ошиб кетган,
Бизга шундай дарди дундан насиб этган,
Кимга борай йиғлагани биродарлар?

Меҳрга зор этиб қўйса меҳрибонлар,
Қадримизни қаҳад қилса қадрдонлар,
Ёш ўрнида икки кўздан оқса қонлар,
Кимга борай йиғлагани биродарлар?

Сўзлай десам, сўзимга бир зор бўлмаса,
Ҳиссиётсиз каломлардан кор бўлмаса,
Фарёд солиб йиғламоқлик ор бўлмаса,
Кимга борай йиғлагани биродарлар?

Оналар ўз фарзандларин ўлдирсалар,
Туғиб ахлат қутисида қолдирсалар,
Юрагимни зардоб билан тўлдирсалар,
Кимга борай йиғлагани биродарлар?

Отасию-онасидан кечса каслар,
Бурда нонга зор қилсалар назар пастлар,
Қиёматга оз қолгани шуми дўстлар,
Кимга борай йиғлагани биродарлар?

Отасидан туғиб қизлар захар ичса,
Эр йигитни эркак киши суюб, қучса,
Қўни-қўшни бир-бирига кафан бичса,
Кимга борай йиғлагани биродарлар?

Ҳақиқатга бу дунёда кун бўлмаса,
Минг чиранма рўзғор деган ғор тўлмаса,
Яратгандан ўзга содиқ дўст қолмаса,
Кимга борай йиғлагани биродарлар?

Ҳайвон тугаб, ўқ отсалар ўз зотига,
Якун ясаб бегуноҳлар ҳаётига,
Чидамасам етимларнинг фарёдига,
Кимга борай йиғлагани биродарлар?

Майишату, зинолардан ортмаса тун,
Ғийбат билан бошлансаю, тугаса кун,
Келмадикми бу дунёга синов учун,
Кимга борай йиғлагани биродарлар?

Тўйиб кетсам макр-ҳийла талошидан,
Ҳасрат ортса берган сабр-бардошидан,
Яхши кўпу, улар тўйган кўз ёшидан,
Кимга борай йиғлагани биродарлар?

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati

2.2k 0 78 20 56
20 last posts shown.