Бир оилада икки шоир: эр – устоз, аёл – шогирд. Беихтиёр хаёлга Амирий ила Нодирабегим келадилар: зоти олийлари – устод, маликайи олия – толиба, икков ҳам шеърият шайдоси.
Айни муқоясага чуқурроқ киришнинг ҳосили чиқиб, камина газетхонга айтгулик гапни топгандай бўлдим. Нодира ҳам, Зулфия ҳам 29 ёшда ва икки фарзанд билан бева қолишган. Икковларига ҳам умр йўлдоши устоз бўлиб, қайта турмуш қурган эмасдилар. Бу икки оила ва тўрт тақдирда 122 рақамининг такрорланавериши ажаб: ё тасодифга, ё сирга ўхшаб кетади.
Амирий (Амир Умархон) 1787 йилда, Ҳамид Олимжон 1909 йилда туғилган, орадаги фарқ – 122 йил. Амирийнинг вафотидан (1822) Ҳамид Олимжоннинг ҳалокатигача (1944) – яна 122 йил. Иккала шоир ҳам ёруғ оламда 35 йилдан умр кўришган. Нодирабегим таваллудидан (1792–1793) то Зулфия туғилгунча 122 йил ўтди ва улар умр йўлдошидан айрилган саналар орасидаги (1822–1944) тафовут ҳам 122 йил. Бу эр-хотин ижодкорларнинг ёшдаги фарқи тағин бир хил: Нодира – Амирийдан, Зулфия – Ҳамид Олимжондан 6 ёш кичкина...
Ушбу рақамларни илмий-адабий қимматга эга дейиш қийин. Лекин ҳар ҳолда билиб қўйдик-да.
© Рустамжон УММАТОВ
P.S. Сабоқдошларининг таъкидлашича, бу маълумотлар муаллифнинг талабалик давридаги топилмаларидан бўлиб, кейинчалик ёзилган “Қаламларига ҳасанот” мақоласидан олинди.
Telegram | Facebook | Wikipedia