16#
***
Дадам ҳозир Неъмат почча билан уришса керак, деб ўйлаган эдим. Йўқ, индамай, бувимни даст кўтариб машинанинг орқасига бошларига ёстиқ қўйиб ёткизди. Поччага "раҳмат" айтди, бувимнинг нарсаларини йиғиб чиққан аммамнинг елкасидан қучди. Аммам дадамга:
—Кечир, -деб шивирлади. Дадам эса аммамнинг юзидан ўпиб:
—Сиз мени кечиринг, опа, -деди. Кўзини лўқ қилиб турган поччага бир қараб, кейин яна аммамга юзланди:
—Опа, ўзим бошқа бир кун келаман, онам соғайиб олсин, кейин, -деб машинага ўтирди.
Аммам орқа ўриндиқда ётган бувим билан хайрлашаётиб лабини қаттиқ тишлаб овозини чиқармай, кўз ёшини артди.
Ўзимизнинг кўчага бурилганимизда, машинанинг орқа ўриндиғида ётган бувим секин бошини кўтариб:
—Алҳамдулиллаҳ... -деди.
Келсак, эшик қулф. Яхшиям дадамда калит бор экан. Очиб кирдик.
Дадам бувимни ўз жойларига ёткизди.Сўнг менга юзланиб:
—Болам, сен чой қўй, мен иссиқ овқат олиб келаман, -деб бувимнинг ёстиқларини тўғирлади.
Неча кундан буён йиғлаётган бувимнинг кайфиятлари жуда яхши эди, отамга қараб:
—Қўй гўшти солинган иссиқ шўрва олиб келақол, болам, бир терлаб ичсам яхши бўлардим, -деди. Отам бувимнинг юзларидан ўпиб:
—Ҳозир, беш дақиқада олиб келаман,- деб тезгина чиқиб кетди.
Кийимларимни алмаштирдим, хонамни кўздан кечирдим, хайрият, ўғри қиз ҳеч нарсамни олмабди.
Ошхонага чиқиб чой қўяман десам, раковина тўла идиш- товоқ, чойгумни олиб ташқари кранга чиқдим. Шу пайт эшик очилиб, Шоҳида опа билан қизи кириб келди. Мени кўриб ўшқириб кетди:
—Эшикни сен очдингми, калитни қаердан олдинг? Бало борми сенга бу ерда, қани келган жойингга йўқол, -дейиши билан, қўлида елим халта отам кириб келди. Шоҳида опага қараб, бор овозда бақирди:
—Сен йўқоласан, ҳозироқ, нарсаларингни йиғиштириб, кўзимдан даф бўл!!!
Давоми бор
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi