***
Тўй учун ҳамма нарса тахт. Мирислом қуда бўлмишнинг бу қадар обрўли инсон эканини билмаган экан. Келин топиш-у, учрашувми-ей, фотиҳа тўйи ҳаммасини хотини қойиллатди. Тўғри, Шоҳиста бир -икки марта эркак қудани жуда катта мансабдор деб таъкидлаб қўярди.
Мирислом бошданоқ оила тизгинини аёлининг қўлига топширган, ўзига ҳам шу қулай. Ортиқча бош қотириб ўтирмайди. Иккала ўғли ҳам ҳамма масалани онаси билан маслаҳат қилади. Шу сафар катта ўғлига биринчи марта ота бўлиб: "Ўзи қиз ёқдими, яшайдиган сен"- деган эди. Боласи: " Билмасам, ойим яхши деяптилар-ку "-деди елка қисиб.
Дунё дунё бўлиб бундай тўйни кўрмагандир. Дастурхондаги нози-неъматларнинг турфа хиллиги майлику-я, балиқли таомларнинг ҳар бирининг ёнида мўжаз идишчаларда майда, ранг -баранг тирик балиқчалар қўйилган. Йиғилганлар битта таомни еб улгурмасларидан кейингиси келтириляпти. Хонандалар ҳам таомлар сингари навбат кутишмоқда. Чет элдан келган эстрада юлдузлари ҳам шўх,тўйбоп қўшиқлар билан даврани қиздиришмоқда. Тўйхонанинг пойгакроғидан жой олган аксарият меҳмонлар кадрларни телефонга муҳрлаш билан овора.
Қўли -қўлига тегмай хизмат қилаётган Пўлат дастурхондаги исрофгарчилигу йиғилган кибор меҳмонларга қараб туриб бобосининг:" Дунёдаги энг ёмон зиёфат, қорни тўқларга бериладиган зиёфат "деганининг мағзини чаққандай бўлди. Ҳа, бобоси жуда кўп ҳадис ва ривоятлар айтиб берарди, раҳматли .
Бошқа официантлар келган қўшиқчиларга қизиқиш билан тикилиб -тикилиб иш қилаётган бир паллада у уч кундан бери ишлаган пулидан орттириб синглисига этик олиб бера олмаётганини ўйларди.
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi