ХАЛҚ ОРАСИДА ТАРҚАЛГАН ТӮҚИМА, УЙДИРМА ҲАДИСЛАР. 👇
1)❌ "Бирортангизнинг аёлингиз ҳомиладорми?” Шунда бир киши: “Менинг аёлим ҳомиладор” деди.
У зот: “Уйингга қайтганингда, аёлингининг қорнига қўлингни қўйиб, болани Муҳаммад деб атагин. Шунда Аллоҳ уни ўғил қилиб қўяди” дедилар.
☝️Ушбу ҳадис уйдирма бӯлиб, уни Ибн Жавзий "Ал-Мавзуъот" асарларида келтириб ӯтганлар.
❌ Бу маънода ҳозирги кунда халқ орасида кенг тарқалган қуйидаги:
"Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ калималарни иккита кӯринишда ёзиб, биттасини бир одамга берса, иккинчисини уйдаги Қуръон ичига қӯйса, тортиш кучи ҳосил бӯлади ёки сафарга кетса соғ-омон қайтиб келади..." деган хабар ҳам ҳеч қандай асосга эга эмас. Бу каби бидъат-хурофот ишлардан мӯмин-мусулмон киши сақланиши лозим.
2)❌ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир киши ота-онасига бир маротаба меҳр нигоҳи билан қарайдиган бӯлса, Аллоҳ унга мақбул бӯлган ҳаж савобини ёзади». Бошқа ривоятнинг лафзида эса: «Қайси бир солиҳ фарзанд ота-онасига раҳмат нигоҳи билан қараса, Аллоҳ унга ҳар бир қараганлиги учун қабул бӯлган ҳаж савобини ёзади» дедилар. Улар (саҳоблар) «Ё Расулуллоҳ: «Агар у ҳар куни юз марта қарасачи?» дедилар. У зот: «Ҳа, Аллоҳ буюкроқ ва (ажр савобни) яхшироқ берувчидир», дедилар.
(Имом Байҳақий «Шуъабул Иймон»да (10/266) ривоят қилган).
☝️Ушбу ҳадис ҳам тӯқима ҳадисдир.
Чунки муҳаддис (ҳадисшунос) уламолар: "Унинг санадида Наҳшал ибн Саид исмли киши бор. У эса ёлғончидир", дейишган.
3) ❌ Имом Дарақутний Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «..ота-онага қараш ибодат, Али ибн Абу Толибга қараш ҳам ибодатдир».
☝️ Бу ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган саҳиҳ ҳадис эмас. Унинг барча (туруқ) йўллари ўта заифдир. Бу ҳақда бир гуруҳ уламолар буни тўқиб чиқарилган ёлғон, деб ҳукм қилишган.
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни «ал-Мавзуъат» китобида зикр қилиб айтадилар:
«Бу ҳадиснинг барча (туруқ) йўллари саҳиҳ эмас.»
«ал-Мавзуъат» (2/126).
4) ❌ «(Эй Муҳаммад) Агар сиз бӯлмаганингизда фалаклар (борлиқ)ни яратмаган бӯлардим».
☝️Ушбу ҳадис ҳам тӯқимадир.
Шавконий роҳматуллоҳи алайҳ буни ӯзларининг «Ал-Фавоид ал-Мажму фил ҳадиси ал-Мавзуъа»да (326-бет) ҳадисшунос Соғонийдан нақл қилиб, ушбу ҳадиснинг тӯқима ҳадис эканини айтганлар.
📌 Эслатма: Ушбу тӯқима ҳадислардан бошқаларни огоҳлантириш йӯлида тарқатиш мумкин, холос.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
https://t.me/Kuron_30_juz