🌹 30-жуз 📖


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


۝ • 𝐘𝐚𝐫𝐚𝐭𝐠𝐚𝐧 𝐑𝐨𝐛𝐛𝐢𝐧𝐠 𝐧𝐨𝐦𝐢 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐧 𝐨‘𝐪𝐢 • ۝
🫀𝐐𝐚𝐥𝐛𝐥𝐚𝐫 𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐳𝐢𝐤𝐫𝐢 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐧 𝐨𝐫𝐨𝐦 𝐨𝐥𝐮𝐫🫀
۝ • 𝐑𝐨𝐛𝐛𝐢𝐦 𝐢𝐥𝐦𝐢𝐦𝐧𝐢 𝐳𝐢𝐲𝐨𝐝𝐚 𝐪𝐢𝐥 • ۝
┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


ХАЛҚ ОРАСИДА ТАРҚАЛГАН ТӮҚИМА, УЙДИРМА ҲАДИСЛАР. 👇

1)❌ "Бирортангизнинг аёлингиз ҳомиладорми?” Шунда бир киши: “Менинг аёлим ҳомиладор” деди.
У зот: “Уйингга қайтганингда, аёлингининг қорнига қўлингни қўйиб, болани Муҳаммад деб атагин. Шунда Аллоҳ уни ўғил қилиб қўяди” дедилар.

☝️Ушбу ҳадис уйдирма бӯлиб, уни Ибн Жавзий "Ал-Мавзуъот" асарларида келтириб ӯтганлар.

❌ Бу маънода ҳозирги кунда халқ орасида кенг тарқалган қуйидаги:
"Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ калималарни иккита кӯринишда ёзиб, биттасини бир одамга берса, иккинчисини уйдаги Қуръон ичига қӯйса, тортиш кучи ҳосил бӯлади ёки сафарга кетса соғ-омон қайтиб келади..." деган хабар ҳам ҳеч қандай асосга эга эмас. Бу каби бидъат-хурофот ишлардан мӯмин-мусулмон киши сақланиши лозим.


2)❌ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир киши ота-онасига бир маротаба меҳр нигоҳи билан қарайдиган бӯлса, Аллоҳ унга мақбул бӯлган ҳаж савобини ёзади». Бошқа ривоятнинг лафзида эса: «Қайси бир солиҳ фарзанд ота-онасига раҳмат нигоҳи билан қараса, Аллоҳ унга ҳар бир қараганлиги учун қабул бӯлган ҳаж савобини ёзади» дедилар. Улар (саҳоблар) «Ё Расулуллоҳ: «Агар у ҳар куни юз марта қарасачи?» дедилар. У зот: «Ҳа, Аллоҳ буюкроқ ва (ажр савобни) яхшироқ берувчидир», дедилар.
(Имом Байҳақий «Шуъабул Иймон»да (10/266) ривоят қилган).

☝️Ушбу ҳадис ҳам тӯқима ҳадисдир.
Чунки муҳаддис (ҳадисшунос) уламолар: "Унинг санадида Наҳшал ибн Саид исмли киши бор. У эса ёлғончидир", дейишган.


3) ❌ Имом Дарақутний Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «..ота-онага қараш ибодат, Али ибн Абу Толибга қараш ҳам ибодатдир».

☝️ Бу ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган саҳиҳ ҳадис эмас. Унинг барча (туруқ) йўллари ўта заифдир. Бу ҳақда бир гуруҳ уламолар буни тўқиб чиқарилган ёлғон, деб ҳукм қилишган.
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни «ал-Мавзуъат» китобида зикр қилиб айтадилар:
«Бу ҳадиснинг барча (туруқ) йўллари саҳиҳ эмас.»
«ал-Мавзуъат» (2/126).


4) ❌ «(Эй Муҳаммад) Агар сиз бӯлмаганингизда фалаклар (борлиқ)ни яратмаган бӯлардим».

☝️Ушбу ҳадис ҳам тӯқимадир.
Шавконий роҳматуллоҳи алайҳ буни ӯзларининг «Ал-Фавоид ал-Мажму фил ҳадиси ал-Мавзуъа»да (326-бет) ҳадисшунос Соғонийдан нақл қилиб, ушбу ҳадиснинг тӯқима ҳадис эканини айтганлар
.

📌 Эслатма: Ушбу тӯқима ҳадислардан бошқаларни огоҳлантириш йӯлида тарқатиш мумкин, холос.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир

https://t.me/Kuron_30_juz


🧕Ayol qahvaga o'xshaydi...
Pishguncha achchiq bo‘ladi, pishgandan so‘ng huzur beradi.

💕Ayol bolaga o‘xshaydi...
Boshida gapirishini juda hohlaysan, keyin esa jim bo‘lishini kutib yashaysan.

💕Ayol dengizga o'xshaydi...
Qachon sokin bo‘lishini va qachon to'fon ko'tarilishini bilmaysan.

📚Ayol topishmoqqa o'xshaydi...
Javobini topguncha jig‘ibiyron bo‘lasan, topgandan so‘ng osonligini bilib kulib qo‘yasan.

🥰Ayol gulga o'xshaydi...
E'tibor berganing sari go‘zallashadi, ochiladi, e‘tibor kamaysa so‘lib qoladi.

😍Ayol asalariga o'xshaydi...
Doim shirin asal berib turishini hohlasang, gohida chaqib turishiga ham qanoat qil..!




Davomi……

24) Kattalarga o‘tirishlari uchun joy berar va ularni hurmat qilar edilar
25) Bergan so‘zida turar va ahdiga vafo qilar edilar
26) Hadiyalashar edilar
27) Baqirib kulmas faqat tabassum qilar edilar
28) Yo yaxshi gapirar yoki jim turar edilar
29) Dona dona va o‘rtacha ovoz bilan gapirar edilar
30) Gapirayotganda muhim narsalarni 3 marta qaytarar edilar
31) Gaplarini Alloh taoloning ismi bilan boshlar va yana Uning ismi bilan tugatar edilar
32) Dunyo moli uchun g‘azablanmas edilar
33) Oq kiyim kiyishni yoqtirar edilar
34) Hazil bo‘lsa ham yolg‘on gapirmas edilar
35) Aksa urgan vaqtida qo‘lini yoki kiyimini og‘ziga qo‘yar va ovozini pastlatar edilar. Aksa urib bo‘lgach alhamdulillah der edilar
36) Uhlash uchun yotganlarida duolarni o‘qar va o‘ng tarafga qarar edilar so‘ng o‘ng qo‘llarini yuzining ostiga qo‘yar edilar
37) Kunda 100 marta istig‘for aytar va ummatini ham shunga buyurar edilar
38) Qornini yerga qilib yotmas edilar
39) Hech kimni ko‘rinishiga qarab muomila qilmas va kambag‘allarni sevar ular bilan birga o‘tirar edilar
40) Bomdod namozining sunnatini uyda o‘qir va farzini jamoat bilan o‘qish uchun masjidga borar edilar

41) Oyoq kiyimini kiyishdan oldin o‘ng tarafdan boshlar va yechgan vaqtida chap tarafidan yechar edilar
42) Piyoz va sarimsoq hidi bilan masjid  va majlislarga yaqinlashmas edilar
43) Ustida oyat yoki muqaddas so‘zlar bor narsalar bilan hojatxona kabi joylarga kirmas edilar
44) Mehmonlarga ikrom qilar va ularni toza kiyim bilan kutib olar edilar
45) Aksa urganga "alhamdulillah" deyishiga buyurar va buni eshitganga "Yarhamukalloh" deyishini buyurar edi va aksa urganga javob tariqasida "Yahdiykumulloh va yuslih balakum" deyishiga buyurar edilar
46) Taklif qilingan joylariga borar va qilinmagan joylariga bormas edilar
47)Esnamaganlar

🌸Allohumma solli a'la Sayyidina_Muhammad🎗
🎗


Хатоларим ун узур сурайман 🙈🤗 манфатли бди деб ташадим 🌷


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹Qiyomatga tayyormisiz? | 1- qism


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


NAFL NAMOZLARI.

🔵  1. ISTIQSO namozi:
Alloh taolodan ekinlar, chorvalar uchun yomgir talab qilib oqiladigan namoz.


🔵  2. KUSUF namozi:
Quyosh tutilib, Nuri xiralashgan paytda imom va jamoat bilan masjidda oqiladigan namoz.

🔵  3. XUSUF namozi:
Oy tutilib nuri xiralashganda oqiladigan 2 rakatli namoz. Har bir odam oz uyida oqiydi.

🔵  4. XAVF namozi:
Qattiq yomgir, Suv toshqini, Zilzila yoki dushmandan saqlanish uchun oqiladigan 2 rakatli nafl namoz. Uni oqib bolgach Tavba va istigfor aytib , quyidagi duo qilinadi.

''YO RAB SHU VOQEANING ZARARIDAN SAQLAGIN"

🔵  5. ISTIXORA namozi:
Bir ulug ishni boshlashdan oldin xayrli yoki xayrli bolmaydimi degan shubhaga borsa oqiladigan 2 rakatli namoz.

🔵  6. HOJAT Namozi - har bir kishining Alloh taolodan talab qiladigan bolgan paytda maqsadining hosil bolishini goyat ixlos bilan iltijo qilib oqiladigan Namoz.

🔵  7. SHUKUR namozi:
Biror kishining  maqsad qilib yurgan ishi hosil bolganida,Allohning inoyati ila turli nematlar nasib etganida oqiladigan 2 rakatli namoz.

🔵  8. TAVBA va ISTIG'FOR namozi:
Biror kishi bilib bilmay qilib quygan xatolikka yol quyib gunoh ish qilib quysa va undan pushaymon bolsa tavba qilib oqiladigan 2 rakatli namoz.

🔵  9. SHURUQ (ishroq) namozi:
Quyosh toliq chiqib bolgandan keyin oqiladigan namozdir.Bu namozni 2,4,6,8 rakat qilib oqiladi.
8 rakatdan oshirilmaydi.

🔵  10. ZUHO namozi:
Zuho (choshgoh) namozi ham quyosh biroz kutarilgandan song oqiladigan Nafl namoz.Bu namoz 12 rakatdan oshirilmaydi.

🔵  11. AVVOBIN namozi:
Shom namozidan keyin oqiladi.
2,4,6 rakatdan oqiladi.

🔵  12. TAHAJJUD namozi:
Kechasi yarim kechada uyqudan turib tong otguncha, yani bobdod  namozi vaqtigacha.2,4,6,8 oqiladigan nafl namozidir.

ALBATTA ,UYQUDAN KECHIB OQIGAN NAMOZNING AJRI KO‘P.

🌸Allohumma solli a'la Sayyidina_Muhammad✨


#101

Ибнул Қайюм роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Сенгагина ибодат қиламиз" -  риёнинг давоси!

"Сендангина мадад сўраймиз" - кибрнинг давоси!

"Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин"... - адашишлик давоси
!

Қачон инсон бу 3 иллатдан саломат бўлар экан у "Неъмат берилганлардан" биридир!
Бундан фойдаланиш эса фақат Қуръонни
тадаббур қилувчиларга насиб этади!.

(Мадарижус‐сАликин).


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ

МЕНИНГ ЖАННАТ ЮЗЛИЛАРИМ. ҚАЛБИ ЧИРОЙЛИЛАРИМ.  ЖАННАТЛАРДА АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИГА ИНТИЛУВЧИЛАРИМ.

Бугунги кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин.
Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган доимий- доимий неъматларини сочиб қўйсин!
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Роббим Сизни муҳтожликдан, қўрқоқликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, алжираб қолувчи қариликдан Ўзи асрасин!
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Бошимиздаги тожларимиз жуфтларимизнинг умрларига, ризқларига, касбу корларига барокатлар берсин! Тупроқ олишса, олтин бўлсин, олтин бошлари омон бшлсин. Ҳамиша оиламизнинг ҚИРОЛи  бўлиб юришсин!
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Фарзандларимизни тарбияларини Ўзингга топширдик Роббим. Уларни ҳам умриларига, ризқларига, наслларига, касбу корларига барокатлар бергин!
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Ҳамиша кўрганда кўзларимизни қувнатгувчи, Роббимнинг фарзларига  ''лаббай" дегувчи, Ислом арконларини сўзсиз бажаргувчи, ерда юргувчи ,,Қуръон"лар бўлишсин.
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Ғамларини, кўзларида намларини кўрсатма, Роббим!

Орқамизда қолиб, хайрлилар ила, эҳсонлари ва Тиловатлари ила бизни эслагувчи!
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Жаннатда Нурдан Тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Роббим ота- оналаримизни, яқинларимизни, дугонаю, биродарларимизни, жамики ер юзидаги мусулмонларни Ўзинг паноҳингда асра. Мусулмонларингга кенглик бер, Ислом динига ривож бер, ажру мукофотларини зиёда эт!
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Роббим дардмандларга- шифо, қарздорларга - кенглик, ҳомиладорларга, оқ йўл, уйланиб, турмуш қурадиган ёшларга - Солиҳ жуфтлар насиб этгин!
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Роббим бизлар орзу қилганимизданда яхшироғини, кутганимизданда афзалроғини, сўраганларимзданда хайрлироғини насиб айла!
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Роббим Сендан ҳалол ризқ, нафли илм ва мақбул бўлгувчи амал сўраймиз.
Илмимизни зиёда эт! Шундай Қуръон ўқишга бир овоз бергинки... тиловатимизни эшитган одамнинг қалбида ғашлик бўлса, ўрнини меҳр ва муҳаббат эгаллаб олсин!
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Жаннатда Жамолингни кўрмоқ учун ҳам Илм бер! Ихлос бер! Тақво бер! Роббим!
   Роббим ! Ўзинг рози бўлган нарсани, бизга кўрсат! Ўзинг рози бўладиган нарсани менга эшиттир! Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга гапиртир! Тоатинг йўлида, бизни амал қилдир
! Роҳматинг ва мағфиратинг, Фазлинг ва барокатинг эшикларини бизга очиб қўй! Ўйламаган томонимиздан бизни ризқлантир!
Оламга тинчлик, хотиржамлик, бахту саодат, меҳр ва муҳаббат, шодлигу қувонч ва илм неъматларингни сочиб қўйгин, Роббим!
Дуоимдасиз! Қалбимдасиз, меҳру муҳаббатимдасиз!
   Тонгдан Сизга табассум илиндим, ахир табассум ҳам ҳадя, ҳам эҳсонку тўғрими. 
   Роббим
Қалби торликдан!
Қадри торликдан!
Қабри торликдан!
Паноҳингга қочаман!
   Аллоҳ Сизга гўзал сабрни ва чиройли амалларни ҳамроҳ қилсин!
   Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух.
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲


Ixfo
Sukunli nun 13 ta harfga yo‘liqqanda izhor, idg‘om, iqlob qoidalariga rioya qilingan holda talaffuz qilinishini ko‘rdik. Qolgan 15 harflarga duch kelganda  sukunli nunning IXFO qoidasiga amal qilinadi. Xo‘sh, ixfo o‘zi nima?
Lug‘atda "ixfo" so‘zi berkitish, yashirish degan ma’nolarni bildiradi. Istilohda esa, harfni izhor bilan idg‘om  o‘rtasidagi bir sifatda, tashdiddan holi va g‘unna bilan talaffuz qilishdir. Ya’ni ,sukunli nun yoki tanvinning nuni ushbu 15 harfdan biriga yo‘liqqanda, nunni keyingi harfning chiqadigan joyiga (maxrajiga) berkitib talaffuz qilishdir. Bunga sabab ixfo harflarining maxraji  nunning maxrajiga idg‘om harflariniki kabi yaqin ham, izhor harflariniki kabi uzoq ham эмас.Ихфо harflari quyidagilar:
ت ث ج د ذ ز س ش ص ض ط ظ ف ق ك
Bu 15 ta harfda 15 xil ixfo bo‘ladi. Sukunli nun yo‘g‘on harflarga yo‘liqqanda yo‘g‘on,ingichka harflarga yo‘liqqanda ingichka bo‘ladi.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қисқа_сатрларда

🍃Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади;

🍃Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам чекинади;

🍃Инсонга ўзи ҳақида гапириш ва эшитиш ҳамиша ёқимли ва қизиқарлидир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрлар қизиқарлими? Унда аввал ўзгаларни тинглашни билинг;

🍃Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз;

🍃Ўз ҳаётингизни ўзгаларникига солиштирманг, чунки у ўз ҳаётингиздир;

🍃Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди;

🍃Кўз олдингизда ботқоқдан нилуфар униб турса-ю, мусибатларингиздан ҳикмат ахтара олмайсизми
?

🍃Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир;

🍃Сиз кимни мукаммал дея оласиз? Ой юзида доғлари бор ягона жисм эмас, қуёшнинг юзида ҳам доғлари бор;




Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📌Тавба қабул бўлиши шартлари:

Аллоҳ Таалага ихлос қилиш

Қилган гуноҳини тан олиш ва афсусланиш

📌Қайтмасликка азму қарор қилиш

Бировнинг ҳаққига кирган бўлса ўтаб қўйиш


📌Тавба қабул бўлиш вақти тугамагунича улгуриб қолиш.

20 last posts shown.