ҚИШНИНГ СЎНГИ КУНЛАРИ...
Кўкдан меҳр ёғмоқда,
Борлиқ дилгир, беғубор.
Кимдир эшик қоқмоқда,
Келяптимикан баҳор?!..
Мўралайди бойчечак,
Ялпизлар атак-чечак.
Қиз бошида толбаргак,
Келяптимикан баҳор?!..
Кекса тоғ қилар нола -
Чопқиллайди шалола.
Юракми, ё бу лола,
Келяптимикан баҳор?!..
Қирнинг бағри яшил соч,
Ҳур қушлар ёзар қулоч.
Вижир-вижир қалдирғоч,
Келяптимикан баҳор?!..
Ўзгаради қадамлар,
Хушкайфият одамлар.
Хандон отар бодомлар,
Келяптимикан баҳор?!..
Кетар ғам, арийди дард,
Қуйилар оби-раҳмат.
Юртимга бўйлар жаннат,
Келяптимикан баҳор?!..
Акрамжон АЗИЗОВ
Админларга мурожаат
👇👇👇👇👇👇👇
@Begjanov_Javoxir
@Abdullajonov_Jasurbek
Телеграм 😎: @Kugayliklar_uz
Кўкдан меҳр ёғмоқда,
Борлиқ дилгир, беғубор.
Кимдир эшик қоқмоқда,
Келяптимикан баҳор?!..
Мўралайди бойчечак,
Ялпизлар атак-чечак.
Қиз бошида толбаргак,
Келяптимикан баҳор?!..
Кекса тоғ қилар нола -
Чопқиллайди шалола.
Юракми, ё бу лола,
Келяптимикан баҳор?!..
Қирнинг бағри яшил соч,
Ҳур қушлар ёзар қулоч.
Вижир-вижир қалдирғоч,
Келяптимикан баҳор?!..
Ўзгаради қадамлар,
Хушкайфият одамлар.
Хандон отар бодомлар,
Келяптимикан баҳор?!..
Кетар ғам, арийди дард,
Қуйилар оби-раҳмат.
Юртимга бўйлар жаннат,
Келяптимикан баҳор?!..
Акрамжон АЗИЗОВ
Админларга мурожаат
👇👇👇👇👇👇👇
@Begjanov_Javoxir
@Abdullajonov_Jasurbek
Телеграм 😎: @Kugayliklar_uz