QO‘G‘AYLIKLAR2️⃣4️⃣_UZ|


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


☝🏻Конституциянинг 📖82-моддасига кўра
ОАВнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонуний жавобгарликга сабаб бўлади.👨🏻‍⚖️
Админга мурожаат
@Abdullajonov_Jasurbek
934545593

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Kim bu topingizarchi

Oma bizi raismas


Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


Батафсил: https://uza.uz/posts/711797

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил: https://uza.uz/posts/711792

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил: https://uza.uz/posts/711790

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Қонунчиликка давлат ижрочиси ўз фаолиятида видеокузатув воситаларидан фойдаланиши мумкинлиги киритилмоқда

Ижро ҳужжати шакллантирилганда суд томонидан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ёки юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами (СТИР) киритилмаётгани сабабли ижро ҳужжатларини электрон тарзда шакллантириш, улар бўйича пул маблағларини автоматлаштирилган тарзда тақсимлаш ва ундирувчига давлат ижрочисининг аралашувисиз ўтказиш имкони мавжуд эмас.

Батафсил: https://uza.uz/posts/711775

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Содир этилган жиноятлар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Учқўрғон туманининг "Истиқбол” маҳалласи ҳудудида содир этилган транспорт воситасини олиб қочиш жинояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари томонидан кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди.

Муҳокама йиғилишида туман прокурори ўринбосари Ш.Рахимов, туман ИИБ  бошлиғи ўринбосари О.Мирзаев, маҳалла еттилиги, пробация назоратидаги шахслар ҳамда жиноятга дахлдор бўлган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Йиғилиш давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши муросасизлик туйғуларини шакллантириш ҳамда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чоралар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган ҳодимларга нисбатан белгиланган тартибда хизмат текшируви тайинланди.


“Қўғайлик Эна” фермер хўжалигида 10 қути ипак қурти парваришланмоқда!

Юртимизда қайта тикланаётган анъанавий соҳалардан бири – ипакчилик. “Қўғайлик Эна” фермер хўжалигида ҳам бу борада амалий ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда хўжалик 10 қути ипак қуртини парваришламоқда.

Қуртларга тегишли шароит яратилган, тут барглари етарлича тайёрлаб қўйилган. Фермерлар эса ҳар куни меҳнат қилиб, қуртларни тўғри овқатлантириш ва уларни соғлом ривожлантириш устида иш олиб боришмоқда.

Бу меҳнат орқали нафақат даромад, балки миллий қадриятларимиз тикланмоқда. “Қўғайлик Эна” хўжалиги бундан кейин ҳам соҳага ҳисса қўшишда давом этади.

Ипак қурти – барокат, меҳнат – шараф!


❗️Давлат органлари ва ташкилотларининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўладиПрезидент қарори

Telegram | Instagram | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Тезкор #Яна_қор

⚡❄Бугун 21-апрел Зоминда январ ойидек ҚОР ГУПИЛЛАБ ЁҒЯПТИ

Тоғдаги қор совуғи бошқа жойларда хам сезилиб хаво совиши мумкин

Қишда тоғга чиқмаганлар кетдик қорга 😃


Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади — Президент фармони

Фармонга кўра:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан:

➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook


📞 Ҳамма билиши шарт бўлган муҳим телефон рақамлар рўйхати!

Зарурат туғилганда ҳаётингизни осонлаштирадиган ва вазиятга тезкор ечим топишга ёрдам берадиган рақамлар 👇

📍 Фавқулодда вазиятлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари:

☎️ 1101 – ФВВ ишонч телефони

☎️ 1102 – ИИБ ишонч телефони

☎️ 102 – Ички ишлар навбат қисми

☎️ 103 – Тез ёрдам

☎️ 1104 – Газ хизмати

☎️ 1050 – Қутқарув хизмати

📍 Об-ҳаво ва вақт маълумотлари:

☎️ 1001 – Об-ҳаво маълумоти

☎️ 1004 – Аниқ вақт хизмати

☎️ 55 503-21-20 – «Ўзгидромет» ишонч телефони

📍 Ишончли маълумотлар хизмати:

☎️ 1054 – «Сувсоз» авария хизмати

☎️ 1069 / (78) 140-19-19 – Дорихона ва дори-дармон хизмати

☎️ 1009 – Барча ташкилотлар, томошалар, кўргазмалар, телефон кодлари ва индекслар ҳақида маълумот

🛑 Эсда сақланг: бу рақамлар эҳтиёж пайтида ҳаётингизни енгиллаштириши мумкин!


Учқўрғонда бунёдкорлик ишлари давом этмоқда!

✅ Туманимизда йўлсозлик ва инфратузилмани яхшилаш борасида амалий ишлар изчил равишда олиб борилмоқда.

Кенгсай чегара постидан то марказий бозоргча бўлган 10 км масофадаги йўл тўлиқ таъмирланиб, замонавий халқa йўли барпо этилди.

✨ Йўл бўйлаб тунги ёритгичлар ўрнатилиб, аҳоли ва меҳмонлар учун хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш шароити яратилди.

Бу каби бунёдкорлик ишлари Учқўрғоннинг замонавий қиёфасини янада гўзал ва фуқаролар учун қулай қилишга хизмат қилмоқда.

Учқўрғон — янгиланмоқда, ривожланмоқда!



13 last posts shown.