Forward from: Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
#Ижтимоий_сўров
Сўров натижалари: Ўзбекистон ёшлари коррупцияни камайтиришда ўз иштироки муҳимлигига ишонади
Бугунги кун ёшлари коррупция ҳақида қандай билим ва тасаввурга эга? Улар бу иллатга қарши курашишда ўз иштирокини қандай баҳолайди?
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида U-Report билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида сўров ўтказди.
Натижалар шуни кўрсатдики, респодентларнинг:
✅51 фоизи коррупциянинг моҳиятини тўғри тушунади;
✅81фоизи коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар беришга тайёр;
✅46 фоизи атрофдагилар пора олиш/пора беришига салбий муносабатда.
⚡️81 фоизи Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга ёшларни жалб этишни коррупция даражасини пасайтиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.
Ушбу сўров яна бир муҳим масалага аниқлик киритиб берди: бугунги кунда респондентларнинг 56 фоизи коррупцияга қарши курашишда иштирок этаётганини ҳис қилмоқда.
Респондентларни пора беришдан тўхтатадиган 4 та асосий сабаб:
🔸 Эътиқодга зид келиши – 26 фоиз;
🔸 Ноқонунийлик – 25 фоиз;
🔸Қадриятларга/тарбияга зид эканлиги – 16 фоиз;
🔸 Жиноий жазодан қўрқиши - 9 фоиз.
Коррупцияга қарши курашиш учун масъул деб ҳисобланувчи ТОП-3 жавоблар:
📌«Коррупцияга қарши курашиш агентлиги» (33 фоиз);
📌 «Мен ўзим» (27 фоиз);
📌 «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари» (11 фоиз).
Айтиш жоиз, Агентлик шу каби аниқ ва асосли натижаларга таянган ҳолда ёшларни коррупцияга қарши курашишга самарали жалб этиш кўламини кенгайтиришни мақсад қилган.
Facebook | Telegram |YouTube| anticorruption.uz