Санъатнинг шафқатсиз ўйини 🤐
2018-йил Канн кинофестивалида фильм қўйилганда залнинг ярми ундаги зўравонликларни кўриб, чидай олмасдан чиқиб кетган, қолган ярми эса фильм тугагандан кейин 7 дақиқа қарсак чалиб турган экан.
"Дом, который построил Джек" (+21)
#тавсия #артхаус #психологическиетриллер
Бош қаҳрамонимиз ҳамроҳи Вёрдж (Вергилий)нинг айтишича, жаҳаннамгача бўлган йўлда ҳали ҳеч ким жимлик сақлаб юра олмаган экан. Шунинг учун cериали қотил бўлган бизнинг қаҳрамонимиз ҳам йўл давомида ўз ҳаётидан 5 та ҳодиса (қотиллик билан боғлиқ) ва уларга бўлган ўз муносабатини айтиб беради.
Одатий фильмлардан фарқли равишда бунда бизни қаҳрамоннинг дунёқараши қўрқитади. Ҳа, фильмдаги воқеалар бешафқат бўлса-да, қаҳрамоннинг уларга бўлган муносабати ундан-да қўрқинчли. Чунки у ўз қилган ишларини асослаб беради. У ўзини ижодкор деб ҳисоблайди, қилган қотилликларини эса санъат асари. Нима сабабдан бундай тўхтамга келганини, нимага қотилликларини ижод намунаси деб ҳисоблашини фильмни томоша қилиб билиб олишингиз мумкин.
Деярли ҳар бир фильми инсон ва инсоний қадриятларга чақириқ бўлган, уларни сўроқ остига қўйган Ларс Фон Триернинг ушбу картинаси ижодидаги энг шоҳона асарлардан бири деб айтиш мумкин. У қайсидир маънода автобиографик, чунки қаҳрамон билан биргаликда режиссёрнинг ўзини ҳам санъатга бўлган муносабати ёритиб берилган. Тўғри фильм оғир. Бекорга жанрлари орасида психологические триллер деб ёзилмаган. Яьни картина нафақат асабларингизни қитиқлайди, балки сизнинг танангизга игна санчиб кўради. Аммо бундай услубда фильм суратга олиш, томошабинга шапалоқ тушириш орқали унинг миясидаги фойдаланилмаган тўқималарни ишга тушириб юбориш катта маҳорат деб ҳисоблайман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Телеграм канал Катта Оға 🎬