Бизлар хоҳлаганимизча илм ўрганишимиз мумкин, лекин ўрганганларимизга амал қилмагунимизча, Аллоҳ бизларга ажр бермас экан. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, ақллилар ҳиммати риоя қилиш экан. Гапирган гапига амал қилиш, уни ҳаётига тадбиқ қилиш, бировларни юракдан яхши кўриш, хасад қилмасдан ҳавасла яшаш ҳаммага ҳам насиб қилсин. Айниқса ҳозирги бойлик, мансаб, кибр отига минган замонда, кўпчилигимиз ушбу ҳолатлар олдида енгилмоқдамиз. Бу эса дунёвий ҳолатимизга моддий фойда келтиргани билан, охират учун катта зарардир. Доимо ёнимиздагиларга аччиқ бўлсада, бизга зарар бўлса ҳам, қилаётган ноўрин ишлари ҳақида гапириб, эслатиб турайлик. Аллоҳ сизни беадад яхшилик ва гўзалликлар билан сийласин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid