JonSayid


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Боғдан тоғдан, телеграмни ўзидан, твиттер ва фейсбукдан ухлатилган воқеа, хабарларимизни сизлар билан баҳам кўрамиз)

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Бўшашма. Баракалла, отангга раҳмат, Абдуқодир!


Аллоҳни фазли билан барчамиз ота-онадан туғилганмиз, ота-онани танлаш имкони йўқ, бу – илоҳий бир тақдир. Ҳар биримиз бу илоҳий қисматга рози бўлиб, ота-оналаримизга чиройли муомала қилишимиз, розилигини олишимиз ва сўзсиз итоат қилишимиз шартдир. Ота-онага яхшилик қилиш Қуръонда Аллоҳга ибодат қилиш, унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик билан бирга зикр қилинган экан. Демак, Аллоҳни рози қиламан десак,  ота-оналаримизни рози қилайлик, Яратганнинг  ғазабидан қўрқсак, уларни  ранжитишдан қўрқайлик, дуоларини олайлик. Аллоҳ  барчамизни солиҳ фарзандлардан қилиб, доим ота-оналаримизга яхшилик қилувчилардан қилсин, ўтганларимизни қилган яхши амалларини Ўзларига хамрох қилсин, Ўзи рахматига олсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Яратган бизларни ислом дини орқали тинч-тотув, ҳамжиҳат, кечиримли, бир-биримизга дўст ва биродар бўлиб ҳаёт кечиришга буюради, шунга амал қилиб яшаган мусулмонлар доимо бахт ва саодатда яшаганлар, тинч-тотув ҳаёт кечирганлар. Биз доимо атрофимиздагиларга нисбатан  яхши муомала қилишимиз, бажараётган ишларимиз беғараз бўлиши учун аввало ўзимиз самимий бўлишимиз керак экан. Шундай экан, бизлар диний ва дунёвий ишларини тўғри йўлга қўйишда солиҳ дўсту ёрларни танлашимиз керак экан. Аллоҳ барчаларимизни ўзининг розилиги йўлида дўстлашувчи, ўрнига қандай жавоб бўлишидан қаътий назар, солиҳ бандаларидан бўлиб қолишимизни насиб  қилсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Яшаб турган ҳаётимиз имтиҳон, синов майдони ҳисобланиб, ҳамма мўмин ёки ҳамма бой эмас ёки умр фақат яхши кунлардан иборат эмас экан. Бу Аллоҳнинг иродаси ва адолати билан бўлади ва бу адолатнинг сирини банда ҳеч қачон англай олмайди. Дунёдаги имтиҳондан яхши ўтиш учун борига шукр қилиб, ҳалолдан топиб, эзгуликка сарфлаб, олийхиммат бўлиб, бахилликдан, ҳаддан ошиб кетишдан эхтиёт бўлишимиз керак экан. Ҳар қандай вазиятда тушкунликка тушмаслик, ўзининг  раҳматидан умид узмаслик, сабр-тоқатли бўлиш мўмин инсоннинг сифатлари хисобланади. Аллоҳ барчамизга тавфиқ бериб, саҳоватли бандаларидан бўлишимизни насиб айласин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Қийинчилик қилинган ишлар учун жазо эмас, балки яхши келажакка янада гўзал кириб келиш учун бир синовдир. Қийинчилик учун хафа бўлмай, нолимай, уни янги имконият деб хотиржам бўлайлик. Хотиржам ва хурсанд ҳолатдаги ҳар қандай юмуш бизга муолажа бўлиб, ортиқча диққат бўлиш, инсонни касалликка чалинтирар экан. Хотиржамлик юрак учун фойда, руҳимиз учун таскиндир. Аллоҳ, қалбларимизга хотиржамлик, яқинларимизга соғлик, хонадонимизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз, ҳаёт ато этсин. Яратган ҳар бир онимизни чиройли амалларга тўла қилсин, ҳар бир сониямиз дунё ва охират фойдаларига заҳира бўлсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Хулқ-атвор инсонга умр бўйи ҳамроҳ бўлади ва унинг охиратдаги даражаси қандай бўлиши, ҳаётлик чоғида қандай ўзини тутганига қараб белгиланар экан. Яхши хулқлар сабабли киши катта ютуқларга эришса, билъакс ёмон хулқлар бизнинг  ҳаётимизга салбий таъсир ўтказар экан. Мақталган хулқлардан бири камтарлик бўлиб, унинг акси кибру ҳавога берилишдир. Аллоҳ  инсонларнинг суратини гўзал шаклда яратиб қўйган. Агар биз ўз сийратимизни ҳам гўзал қила олсак , ҳақиқий комил инсон бўлар эканмиз. Яратган барчамизга чиройли хулқлар билан хулқланишни насиб қилсин, кибрдан узоқ бўлиш, камтарликни лозим тутишни ўзи осон қилсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Ассалому алайкум. Бу калом мусулмоннинг шиори, жаннатнинг каломи хисобланади. Бизнинг олий ниятимиз жаннат, унинг калити – иймон,  иймон муҳаббат меваси экани аслида саломлашишимиз сабаби билан бошланар экан. Ассалому алайкум энг олий туйғу изҳори бўлиб, замири соф ва самимий тилак билан уйғунлашган экан. Биргина каломда мусулмон инсоннинг аслиятидаги тафти, ажиб руҳий илиқлиги бўлар экан. У оғиздан самимий ва беғубор чиқиши орқали қулоққа чалиниши биланоқ, қалбга ором етар, бегона танишга, таниш қадрдон, душман дўстга, аразлаб юрган меҳрибон инсонга айланар экан. Аллоҳ  бу дунёда ассалому алайкум калимасини бизларга инъом этгани каби, шу калом ила бизларни жаннатда ҳам ўзининг саломини эшитиб бахтиёр бўлишлигимизни насиб қилсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Бошланган янги кун янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, беадад эзгуликларга бой бўлсин. Ҳаво совуқ бўлса-да, бизнинг қалбимизни илиқлик ва  юзимизни табассум тарк этмасин. Меҳрга ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик, эзгу орзулар, беғараз ниятларимиз албатта ушалсин, доимо ҳаммаси гўзал бўлишига ишонайлик  ва ҳаракат қилайлик. Кунимиз барокатли, сермазмун серфайз, хайрли ва омадли келсин, режалаштирган барча савобли ишларимиз амалга ошсин. Аллоҳ сизни ва яқинларингизни Ўзининг энг гўзал ва сара марҳаматлари билан доим сийласин, эъзозласин, асрасин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Ота онани рози қилиш, яратганни рози қилиш экан. Уларнинг хизматини қилиш, ҳурматини жойига қўйиш, кексайганларида боқиш, кийинтириш, уларнинг олдида овозни кўтармаслик, вафот этганларидан сўнг ҳақларига дуо қилиш биз фарзандларнинг бурчимиз экан. Шу кунларга етишимиз асосий сабаби, бизни ҳаққимизга кеча-ю кундуз дуо қилаётган ота-оналаримиздир. Дуогўй ота-оналаримизни эъзозлайлик, ҳурмат қилайлик, қадрига тириклик чоғида етайлик. Кейин тополмасдан қийналганда, бизга ҳеч ким далда бўлолмас экан. Аллоҳ ўтган ота-оналаримизни ўзи рахматига олсин, ҳаётдагиларини узоқ йиллар саломат қилсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Аллоҳ хонадонингизга баракотини, раҳматини, мағфиратини, икромини, тугамайдиган, ўзгармайдиган доимий неъматларини сочиб қўйсин. Ўтган ота-оналаримизни Ўзи рахматига олсин, ҳаётдагиларини, яқинларимизни, биродарларимизни, ер юзидаги мусулмонларни ўз паноҳида асрасин. Ҳаммамизга кенглик, яхшилик, самимийлик ва  ажру мукофотларини зиёда этсин. Фарзандларимизни тарбияларини гўзал бўлиши,  уларни умриларига, ризқларига, наслларига, касбу корларига барокатлар беришини ўзига топширдик. Бизларга  орзу қилганимиздан яхшироғини, кутганимиздан афзалроғини, сўраганимиздан хайрлироғини насиб айласин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Қалбимиз орқали берилган меҳримиз инсонларни хурсанд қилар экан ва ушбу хурсандчилик тугагунга қадар, яратган бизларни бошқа тарафдан хурсанд қилар экан. Аксинча, қилинган ёмонлик, алам, нафрат, ёлғон бир инсоннинг қалбини оғришига сабаб бўлар экан. Бу эса токи у инсонни қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсонда ёки унинг яқинларида салбий ҳолатларга сабаб бўлади. Ҳар бир кунимизни гўзаллик билан бошлаб, миннатдорлик билан якунлайлик. Атрофга берган, улашган хайрли ишларимиз орқали, ўзимиз учун ҳам яхшилик килайлик, токи ҳеч қайси қалб биз учун оғримасин. Қалби гўзал инсонларга, жуманинг хайри ва баракоти бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Аллоҳ бизларни иймон мукаммаллиги, яхши сифатлар, гўзал амаллар, яхши фазилатлар билан зийнатласин. Ўзига энг яқин ва энг яхши бандаси бўлиш неъматига, ўзи рози бўладиган аҳлоқ эгаси бўлишимизни насиб айласин. Ҳар биримизга раҳматига мустаҳиқ бўладиган, мағфиратини вожиб қиладиган амаллар қилишимизни, ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишимизни, ҳар бир яхшилик ғаниматини, жаннат билан зафар қозонишимизни, дўзахдан нажот топишимизни насиб айласин. Сиз сахий ва камтар инсонсизки, сиз кабилар кўп бўлиши инсонларни икки дунё саодатига етаклайди. Иймон ҳаловати ва қалб хотиржамлиги доимий ҳамроҳингиз бўлсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Ҳалол яшашлик ўзини ҳурмат қилган инсон учун энг асосий шарт хисобланади. Ҳар бир мусулмон бажарган солиҳ амалларини қабул бўлиши, фарзандларимизнинг салоҳияти, оиламизнинг фаровонлиги айнан луқманинг ҳалол бўлишида, касби-коримиз, юриш туришимиз Яратган кўрсатмаларига мувофиқ бўлишига боғлиқ. Аксинча, бировнинг молини ботил йўл билан ейиш – рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, ўғрилик, товламачилик, қарзга олган нарсаларни қайтариб бермаслик ва бошқа шу кабилар ишлар эса икки дунёсини барбод қилар экан. Аллоҳ бундай оқибатдан барчамизга паноҳ берсин. Ён атрофимизда қалби салим яхши инсонлар кўпайсин.  Яратган барча ишларимизда ҳалол бўлишимизни, солиҳ амаллар билан икки дунё саодатига эришимизни насиб қилсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Бизлар хоҳлаганимизча илм ўрганишимиз мумкин, лекин ўрганганларимизга амал қилмагунимизча, Аллоҳ бизларга ажр бермас экан. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, ақллилар ҳиммати риоя қилиш экан. Гапирган гапига амал қилиш, уни ҳаётига тадбиқ қилиш, бировларни юракдан яхши кўриш, хасад қилмасдан ҳавасла яшаш ҳаммага ҳам насиб қилсин. Айниқса ҳозирги бойлик, мансаб, кибр отига минган замонда, кўпчилигимиз ушбу ҳолатлар олдида енгилмоқдамиз. Бу эса дунёвий ҳолатимизга моддий фойда келтиргани билан, охират учун катта зарардир. Доимо ёнимиздагиларга аччиқ бўлсада, бизга зарар бўлса ҳам, қилаётган ноўрин ишлари ҳақида гапириб, эслатиб турайлик.  Аллоҳ сизни беадад яхшилик ва гўзалликлар билан сийласин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Биз атрофимиздаги инсонларга қанчалик таъсир ўтказаётганлигимизни ҳеч қачон билмаймиз. Бизнинг меҳрибонлигимиз кимнингдир ҳаётини тубдан ўзгартириб юборганини, самимий, ёлғонсиз суҳбатимиз кимгадир жуда кераклигини, кимгадир юракдан ширин жилмайиш хадя қилишимиз ва унинг бунга қанчалик муҳтожлигини ва ҳоказо... Меҳр кўрсатиш вақтини кутмайлик, бағрикенгликда фақат биринчи бўлиш имкониятини қўлдан бермайлик. Шунчаки меҳр кўрсатайлик, чунки кимдир шунга муҳтожлигини биз ҳеч қачон билмаймиз. Меҳрли қалблар манзили эса, Яратганнинг жамоли эканинини унутмайлик. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Роҳат ва орзулар зинапояга ўхшар экан. Зинапоялардан чиқиш, ўтириш ва дам олиш учун мосланмаган. Бу зинапояларга чиқишда умрни беҳуда ўтказмаслик учун бепарволикдан тезда уйғониб, ҳаётнинг нақадар қадрли эканини англаб етган инсон бахтиёр хисобланади. Шундай ҳаётни қадрига етадиган бахтли инсонлар, қилаётган ишларингиз ва сиздаги метин ирода тақсинга лойиқ. Ҳеч қачон ўзингизни севишдан ва яхшилик қилишдан чарчаманг. Доимо яхшилик йўлида яратган сизга ёрдамчи бўлсин. Юзингиздаги нурли истарангиз доимо ўзингизга мос ярашиб юрсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Агар биз, ўз қалбимизда хотиржамлик ва сакинат топа олмасак, уни овора бўлиб бошқа жойдан қидирмайлик. Ҳаётда севишни ўрганиб, меҳр улашиш, одамларга яхшилик қилиш, бизга ёмонлик қилганларни кечириш, ҳар ишда шошилмай қарор қабул қилиш қандайин шарафли ҳислат. Керагимиз йуқ жойдан  иззатимиз борида, ҳайдамасдан ва баҳона қидирмасларидан аввалроқ кетишни уддалашимиз орқали, ўзимизни ҳам, уларни ҳам ҳурматларини жойига қўйган бўламиз. Аллоҳ барча яхши ният қилган инсонларни ниятига етказсин, ўзидан бошқа зотга муҳтож қилмасин.
Жуманинг  хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid

3k 0 41 1 10

Ҳаёт доимо бизга ўзимиз берганларимизни қайтариб берар экан. Меҳр истасак, кўпроқ меҳр, шафқат истасак, яна ҳам кўпроқ шафқатли, хурмат истасак, биз ҳам барчани хурмат қилишимиз керак экан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сабрли бўлишга ҳаракат қилайлик, ажрини оламиз албатта... Аллоҳ ғам-ташвишларингизни аритиб, чехрангизга табассум, дилингизга қувонч ато этсин. Қалбингизни илиқлик, кўнглингизни тиниқлик, танингизни саломатлик, хонадонингизни файз, дастурхонингизни тўкинлик, оилангизни бахт, юрагингизни муҳаббат тарк этмасин. Бугунги кунингиз унумли, мазмунли, хайрли ва барокатли бўлсин  Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Кўз очиб юмгунча жума келиб қолибди. Вақт шунақа тез ўтяптики, кўпинча унинг қадрини, ҳаётни англолмай қоласан киши. "Вой, бирпасда жума келибди!", деб, жумадан жумагача яшай бошладик.
Ўзимизча тузган режаларимизга улгурдикми, йўқми...
Кимдир бу жумагача етиб келмади. Ўша етиб келмаганлар ҳам эртаси, индини, бир ҳафта ва бир ой кейини учун режалар тузган, эҳтимол. Аммо энди на режа бор ва на унинг ўзи. Бир дақиқадан кейин нима бўлишини билмаймиз.
Қорин ғами ва чиройли ҳаёт ишқини четга суриб, ҳақиқий ва асил қадриятлар ҳақида ўйлаш вақти келмадими? Бошимизни кўтариб, атрофга қараб, англашимиз лозим бўлган нарсаларни англаб, хулоса қилиш учун ҳали ҳам кеч эмас. Эртага кеч бўлиши мумкин.
Бу ўзимизга насиҳат...
Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid


Дунёда яшаб қадам босаётган ҳар бир инсон ёрдам берувчи, кўмаклашувчи, суянувчи ва қалби билан унга юзланувчи бошқа бир инсонга муҳтождир. Шунинг учун фойда келтириш, зарарларни даф қилиш, ризқ талаб қилиш, касалликларга шифо сўраш учун Аллоҳга суяниш ва у зотга таваккал қилиш вожиб амаллардандир. Таваккул қилиш мўминларнинг сифати, иймоннинг шарти, қалбни қувватловчи ва нафсни хотиржам қилувчи омилларнинг асосидир. Аллоҳга хар сонияда бизларга келган синовларга лаббай деб биздан осонлик билан айиришини сўраб илтижо қилайлик. Меҳрибон зот ҳар биримизни хонадонимизни ўзини нури билан сийлаб, кўзларимизни қувонтирсин, икки дунё саодатига эриштирсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid

20 last posts shown.