Мавлонодан ҳикоялар
ШОҲ ВА ШАЙХ Бир шоҳ суҳбат асносида шайхга қарата: “Тила тилагингни, бажо келтириб, сени хурсандқилмоқчиман”, деди.
Шайх: “Эй шоҳ, катта гапиришдан ҳаё қилмайсизми? Менга ҳиммат кўрсатадиган қудратга эга эмассиз ҳали. Яна бироз куч ва қудратга эга бўлганингиздан кейингина яхшилик қилишга ғайрат қилинг! Менинг икки қулим бор. Уларнинг иккиси ҳам ҳақирдир. Айни пайтда, бу иккиси сизни ўз йўриғига солиб, ҳукмини ўтқизмоқда. Сиз шоҳ эканглигингизга қарамасдан бу икки қулнинг қулига айланганингиздан хабарингиз ҳам йўқ”, деди.
Шоҳ: “Ким бу икки қул? Қулларнинг менга амр қилиши мен учун шармисорлик ва тубанлик-ку”, деди ҳайратланиб.
Шайх: “У икки қулдан бири ғазаб, иккинчисиники эса шаҳватдир”, деб жавоб берди.
Ғазаби ва шаҳватини енгиб, дунё ҳою-ҳавасидан воз кечган дарвешни асл подшоҳ деб билгин. Қуёш ва ой бўлса ҳам, бўлмаса ҳам ундагинур таралаверади. Бутун борлиғи маънавий бойликдан иборат бўлган зотнинг ўзи бир хазинадир. Моддиятга душманлиги бўлган инсонгина ҳақиқий молу-давлат эгасидир.
✍️Турк тилидан Нигина Мирзаева таржимаси
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг... 💌
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄
🎓 Jaloliddin Rumiy Aforizmlari kanaliga obuna bo’ling👇
https://t.me/+-Kyi-g0JR8A1MDJihttps://t.me/+-Kyi-g0JR8A1MDJi