Posts filter


Маиший истеъмолчилар кўзда тутилмаган❗️

Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда.

Ушбу ноаниқлик Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрда имзоланган 894-сон қарори бандларининг нотўғри талқин қилиниши туфайли юзага келмоқда. Унга кўра, "ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади”, дея ўзгартиш киритилган.

Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас!) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт⋅соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди).

Демак, техник шартида бир ой мобайнида 100 минг кВт⋅соат электр энергияси сарфлаши кўзда тутилган ишлаб чиқариш цехи ой мобайнида 125 минг кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт⋅соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлов қилади.

Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.

👉 @jahon_uzz


Футбол оламининг биринчи рақамли инсайдери илк марта Абдуқодир Ҳусанов трансфери ҳақида ёзмоқда

Абдуқодир январдаёқ Манчестер Сити таркибига қўшилиши мумкин экан.

👉 @jahon_uzz


Эртага, 3 январь — барча учун иш куни

Бугун Янги йил байрами муносабати билан берилган кетма-кет 6 кунлик дам олиш кунлари тугайди.

3 январь — барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

👉 @jahon_uzz


Ўзбекистон миллий жамоасининг январ ойидаги йиғини учун таркиб эълон қилинди

Миллий жамоамиз 20-31 январь кунлари Қатарда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Вакилларимиз йиғин доирасида 27 январь куни Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади.

Бош мураббий Сречко Катанец томонидан мазкур йиғинга, асосан, маҳаллий чемпионатда тўп сурувчи футболчилар жалб этилди.

👉 @jahon_uzz


UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain бош директори Бу Андерссон ўз фаолиятини якунлаяпти экан.

P.S.: Биз Бу даврида эзилдик)

👉@jahon_uzz


Каналимизнинг 2024 йилги натижалари

Албатта катта натижа деб айта олмайман, лекин катта натижа кичик қадамлардан бошланади дея оламан!

Барча кузатувчиларимизга раҳмат, биз билан бўлганингиз ва бизни танлаганингиз учун 👏🏻

👉@jahon_uzz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Лукашенко ва Пашинян ЕОИИ йиғилишида тортишиб қолди

Минск ва Ереван муносабатлари Лукашенко Қорабоғдаги урушни “озодлик учун” деб атаганда ёмонлашганди.

👉@jahon_uzz


🇺🇿 Янги йил байрамида 6 кун дам олинади

Президент «Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги қарор қабул қилди.

Бугун, 24 декабрь куни имзоланган қарор билан, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шу тариқа:

28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;

29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

2 январь, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январ (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.


👉@jahon_uzz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Гонсалу Рамуш ҳам Абдуқодир Ҳусанов «учириб юборган» юлдузлар қаторига қўшилди 😅

Абдуқодир Ҳусанов урди нима поезд урди нима😅😅

👉 @jahon_uzz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарғонада портлаган “заправка” бузилмоқда.

👉 @jahon_uzz


Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи

L'Équipe нашрига кўра, Ҳусановга даъвогарлар орасида «ПСЖ» ва «Атлетико» Мадрид жамоалари ҳам бор. «Ланс» футболчини январдаёқ сотишга тайёр. Фақат бунинг учун харидорлар ўзбек футболчиси учун 30 млн евро тўлаши керак бўлади.

👉 @jahon_uzz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Элдор голини Дибала билан нишонлади)


👉 @jahon_uzz


Энергетика вазирининг шикоятини ИИББ рад этди

Энергетика вазирининг иқтисодчи Отабек Бакиров устидан берган шикоят аризаси бўйича Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Бошқарма қарорига хусусан, АОКАнинг Энергетика вазири шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси, шунингдек, шикоятга сабаб бўлган пост ёзилганига 1,5 йилдан кўп вақт ўтганлиги асос қилиб кўрсатилган.

👉 @jahon_uzz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Рома» ва «Аталанта» йирик ғалаба билан чоракфиналга йўл олди, Элдор гол урди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси захирадан майдонга тушиши билан тўп киритди.

👉 @jahon_uzz


❗️UzAuto Motors шартномаси олинган, лекин пули ўз вақтида тўланмаган Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобиллари 19 декабрь куни соат 10:00да savdo.uzavtosanoat.uz портали орқали қайта контрактацияга қўйилишини маълум қилди.

👉 @jahon_uzz




Яна 3 нафар киши шифохонада вафот этган

Бир нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган.

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

👉 @jahon_uzz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарғона шаҳридаги АЁҚШда юз берган портлаш оқибатида бир киши вафот этди

2024 йил 17 декабрь куни соат 13:43 да Фарғона шаҳри, “Янги йўл” МФЙдаги АЁҚШ ва АГҚШда суюлтирилган газ тўкиш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли портлаш ва ёнғин содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ФВБ ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, ёнғин-қутқарувчилар соат 13:47 да етиб бориб, ёнғинни 14:12 да тўлиқ бартараф этишди.

Ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 8 нафар фуқаро тиббиёт ходимлари назоратига олинган.

👉 @jahon_uzz


Ўзбекистонга яна совуқ кириб келмоқда

Ўзгидрометга кўра, 20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасайиб, йўлларда яхмалак кузатиоҳлиши мумкин.

👉 @jahon_uzz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Метродан бир кунда 1 миллион йўловчи фойдаланди

Тошкент метрополитени биринчи марта бир кунда 1 миллион йўловчига хизмат кўрсатди. Миллионинчи йўловчига пойтахт жамоат транспортидан бир йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи транспорт картаси совға қилинди.

👉 @jahon_uzz

20 last posts shown.