«Пахтакор» Элит ОЧЛда ҳозиргача қанча даромад топгани маълумИлк бор ташкил этилган Элит Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашган «Пахтакор» 1/8 финалга йўлланма қўлга киритди.
Хўш, клуб ҳозиргача қанча даромад қилди? Бу масалага таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ойдинлик киритди.
Гуруҳ босқичидаги иштирок учун 800 000, ҳар бир ғалабага 100 000 доллар, 1/8 финал йўлланмаси учун эса 200 000 доллар берилади. Демак, турнирда бир ғалаба билан нимчоракфиналга чиққан «шерлар» 1 100 000 доллар ишлаб топишди.
- 800 000 — гуруҳ босқичидаги иштирокка
- 100 000 — «Ас Садд» (2:1) устидан ғалабага
- 200 000 — 1/8 финалга чиққани учун
Буёғига рақамлар катталашиб боради. Чоракфинал йўлланмасига — 400 000 доллар, яримфиналга — 600 000 доллар, финалчига — 4 млн доллар, ғолибга эса 10 млн доллар берилади.
👉
@jahon_uzz