Ўринбосарлар порани олиб кимга беради?
Деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларда пора билан қўлга тушганлар ҳақида ахборотлар ўқишгаям ўрганиб қолдик. Порахўрлар давлат хизматчилари. Улар орасида барча соҳа ва тармоқ вакиллари бор. Прокурорлар, солиқ ва божхона ходимлари, ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимият идоралари вакиллари...
Аммо, урфга айланган бу "ов" ҳеч тугай демайди. Жамиятга тақдим этилаётган манзара, бизда пора, коррупция билан шуғулланмайдиган ташкилотнинг ўзи йўқ, дегандай хулосага одамни яқинлатади.
Нега бундай бўлди, бўляпти? Тушунишимча, бизда коррупция томири сув ичадиган чашмагача етиб борилмаётгандай. Фақат атрофдаги новдалар буталаётгандай. Масалан, шу яқин йиллар ичида ўнлаб "замлар" пора билан қўлга тушди, ҳокимлар эса ўтирибди. Ёки бошқа ташкилотлардаям шундай.
Ҳеч ким ўйламайдики, пастки бўғин пора олиб кимга беради, ҳар қалай ишни битириш керакку, тўғрими? Мана шу Чирчиқ ҳоким ўринбосари ҳам ўзи мустақил иш қилганига одам ишонгиси келмайди. Ёки прокурор, солиқ ходимлари ҳақида ҳам бир неча бор шундай хунук хабарлар чиқди, аммо раҳбарият бус-бутун турибди... Тушуниш қийин.
https://t.me/JAMOAT_NAZORATI