Ҳафта давомида илиқ ҳарорат кузатилади. Ҳафта
бошлари қуруқ ва иссиқ, ҳафта
ўрталаридан бошлаб
намгарчил,
дам олиш кунлари эса бироз
салқин об—ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Газета.ўз жамоаси билан Ўзгидромет ва жаҳон иқлим марказларининг ҳафталик об—ҳаво прогнозлари асосида Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилажак об—ҳаво прогнозини
шарҳладик.
Ҳафта гўёки баҳорий "илиқ" кузатилиши, ҳафта бошларида жанубда ҳарорат максимумлари
+23 даражагача кўтарилиши, ҳафта давомида магнит бўрони қўзғалишлари мавжуд эмаслиги, водий текислик ҳудудларида душанба—сешанба кунлари
қалин туманлар тушиб туриши, умуман олганда кутилаётган иқлимий вазиятнинг инсон саломатлигига таъсири, биоиқлимий шароитларгача таҳлил қилдик.
Ноябрнинг сўнгги кунларига хос бўлмаган ва иссиқ кутилаётган жорий ҳафта иқлими жанубий ва марказий вилоятларда уйқуга кетган айрим дарахтларда яна
қайта барг чиқариб юбориш эҳтимолини оширса, аксинча
энергетик тармоқ учун ушбу об—ҳаво муҳити юкламаларни кескин камайтиради.Ўқинг ва хафталик ишларингизни режалаштиришда бизнинг маълумотларга сизга қўл келса биз бундан бағоят хурсанд бўламиз.