Инстаграмда кўчада аёллар орасида ўтказилган сўровнома кўрдим. Икки хил мавзуда ўтказилган. Кейин изоҳларини ўқидим. Бир неча аёллардан олинган жавобларни ва уларга ёзилган кўплаб изоҳларни қисқа қилиб ёзаман:
БИРИНЧИ сўровнома бошяланг аёллар орасида:
— Агар эрга тегсанг, турмуш ўртоғинг телефонингдаги инстаграм саҳифангга қўйилган расмларингни олиб ташла деса, нима дейсан?
Аёлларнинг ўнтадан тўққизтаси шундай жавоб берди:
— Албатта ЙЎҚ! Чунки у менинг шахсий истагим ва ҳуқуқим.
Бунга ёзилган изоҳларда деярли ҳамма аёллар бу жавоб нормал экани, ҳамманинг ўз шахсий дахлсизлиги бор эканини ёзишган. Эркакларнинг кўплари эса, ҳазил ва чин изоҳлар билан бундан норози бўлишган.
ИККИНЧИ сўровнома ҳижобли аёллар орасида:
— Эрга тегсанг, эринг ҳижобингни ечишингни буюрса, нима дейсан?
— Албатта йўқ. Чунки бу менинг эътиқодим. Буни менга диним буюрган.
Бунга ёзилган изоҳларда деярли барча аёллар уни маломат қилиб, шундай ёзган:
— Ия, ахир эрга итоат қилиш керак-ку! Гап кийимда эмас экан-да мана!..
Эркаклар эса, деярли изоҳ ёзишмаган, ёзганлари ҳам олқишлашган.
Хулоса: Инсофингиз — виждонингиз жиғилдонга айланиб қолишидан эҳтиёт бўлинг!
Инсофсиз одам энг адолатсиз, мантиқсиз, пасткаш одамга айланади.
@IkromSharif