Кечки пайт ота ишдан келди. Одатдагидек, юзлари тиришган, ҳўмрайган. Болаларига сира табассум қилмай қўйган, шундай қилса, болалари ўзига нисбатан журъатли бўлиб қолишидан чўчирди…
Можиднинг отаси илгари ундаймасди. Янги бека уйга келиб, уни шу ҳолга солиб олди. Можид ва синглиси эркаланса, хулқи бузилишини, уларга қаттиққўл муносабатда бўлиш кераклигини бот-бот айтди. Албатта, бу гапларни мулойим оҳангда, ишваланиб айтар, эри уйга келадиган пайти яқинлашганда шайтоний ниқобини ечиб, «қўй оғзидан чўп олмайдиган» маъсумага айланар, ҳатто кийимларини алмаштириб, ясан-тусан қилиб оларди. Эри «ўзининг қизини менинг қизимдан устун кўраётган экан», деб ўйламаслиги учун икковига бир хил кийим кийдириб қўйишни ҳам унутмасди.
Ота келганида аёл уни илтифот билан кутиб олди. Лекин...
Ҳикоянинг давомини "Икки етим" китобида ўқишингиз мумкин.
@IkromSharif