IBRATLIK DASTUR


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги " ХЎЖА БАДАРҒА " жомеъ масжидининг расмий телеграмм канали.

Telegram: @ibratlik_dastur
Instagram: insta.com/shavkatjondomla
Youtube: https://www.youtube.com/@Shavkatjon_domla

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#Рўзанинг_фазилати

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадисда:  «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):  «Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен - Ўзим берурман, деди. Рўза сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, мен рўзадорман, десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот ила қасамки, албатта, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандлик бордир. У иккисини ҳам яшагай. Қачон ифтор қилса, хурсанд бўлгай ва қачон Роббисига мулоқот бўлганда, рўзаси ила хурсанд бўлгай», дедилар»   (Бешовлари ривоят қилганлар).
 
Бошқа бир ривоятда: «Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кўпайтириб берилур. Бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла: «Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (Одам боласи)шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур», деди» дейилган.
 
Демак, инсоннинг рўзадан бошқа ҳамма қилган амали ўзи учун бўлади. Фақатгина тутган рўзаси Аллоҳ учундир. Буни бундай тушуниш мумкин:  Рўзадан бошқа ҳамма амалларда амал қилувчи хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам бир оз хўжакўрсинлик, ўзгаларнинг ҳаваси, мақтови, обрў-эътибор пайдо бўлади. Мисол учун, намоз ўқиган одам таҳорат қилганида, намозга жой танлаганида ва ниҳоят намоз ўқиётганида бошқалар кўради. Бу одам намоз учун таҳорат қилмоқда, бу одам намоз учун жой танламоқда, бу одам намоз ўқимоқда, яхши одам экан, деган фикр хаёлидан ўтиб, унга ҳурмат-эътибор билан қарайди.
 
Шунга ўхшаб, закот берганида ҳар қанча яширса ҳам ҳеч бўлмаганда закотни олган киши билиб, ҳаққига дуо қилади.

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


Қайси қаторда рўзанинг нияти тўғри ёзилган ?
Poll
  •   Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкди
  •   Рамазон ойининг рўзасини қуёш чиққундан то қуёш ботгунча тутмоқни ният қилдим.
  •   Рўзани субҳдан то кун хуфтонгача тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкди
  •   Билмадим
130 votes


Савол:   

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух

✍️
Жунуб ҳолатда саҳарлик қилса бўладими?

💬Жавоб: Саҳарлик вақти тугашига оз қолган бўлса, жунуб киши оғзи, бурнини яхшилаб чайиб, саҳарлик қилади. Субҳи содиқ кирганидан кейин ғусл қилаверади. Жунуб ҳолатда рўзани бошлаш рўзага путур етказмайди.

 ✍️ Валлоҳу аълам
Аллоҳ билгувчироқдир

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur




#ОҒИЗ_ЁПИШ_ДУОСИ

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

#Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


🌺АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🌺
🌺ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ🌺
🌺ВА БАРОКАТУҲ🌺

🌹БИСМИЛЛАҲИР🌹
🌹 РОҲМАНИР🌹
🌹РОҲИМ🌹

💐#ХАЙРЛИ_КУН💐

«Албатта намоз мўминларга (вақти) 
тайинланган фарз бўлди» (Нисо 103)

#Бомдод_намози
#Вақти: Субҳи содиқ (тонг отган)  қуёш чиққунигача

#Пешин_намози
#Вақти: Қуёш заволга оғганидан аср намози вақти кургунча

#Аср_намози
#Вақти: Ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан бошлаб қуёш ботгунича

#Шом_намози
#Вақти: Қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича

#Хуфтон_намози
#Вақти: Шомнинг вақти тугагандан бошлаб тонггача.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш вақт намозлар худди сизлардан бирингизнинг эшиги олдидан лиммо-лим бўлиб оқувчи анҳорга ўхшайди.У киши анҳорда ҳар куни беш марта чўмилади»,дедилар

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


Forward from: IBRATLIK DASTUR


#ВОКЕА_СУРАСИ
#ХАР_ТУН_ЎҚИШНИ
#ОДАТ_КИЛАЙЛИК

Ибн Асокир нақл қилишича, Абдуллоҳ ибн Маъсуд розияллоҳу анҳу вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳумо уни кўргани бориб, ҳол-аҳвол сўради:
– Нимадан шикоятинг бор?
– Гуноҳларимдан.
– Нимани хоҳлайсан?
– Парвардигорим раҳматини.
– Сенга табиб буюрайми?
– Табиб (яъни, Аллоҳ) мени бетоб қилди.
– У ҳолда сенга совға-салом буюртирайми?
– Ҳожати йўқ.
– Сенга керак бўлмаса, қизларингга қолади.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бунга жавобан бундай деди:
– Қизларим камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди”, деганларини эшитганман.
Тунда Воқеа сурасини бошидан охиригача ихлос билан ўқиган одам қашшоқлик кўрмайди: ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради. Тажрибада синаб кўрганлар бунинг ҳақиқат эканини таъкидлашган.


Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


#Таровеҳнинг_учинчи_куни

2025 йил "Рамазон ойи" муносабати билан туман масжидларига "Ҳатми Қуръон" ўтказилмоқда. "Таровеҳ" намози олдидан Шофиркон тумани "Хўжа Бадарға" жомеъ масжиди имом хатиби Шавкатжон домла Рўзиев томонидан Ўзбекистон мусулмонлар идорасидан келган "Рамазон меҳр-мурувват ва баракот ойидир" мавзусида 28 феврал куни, "Динимизда ўзаро ёрдамнинг фазилати" мавзусида 1 март куни ва "Ижтимоий иллатлар - дабдабабозлик ва исрофгарчилик" мавзусида 3 март куни намозхонларга маърузалар қилди.

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


#ОҒИЗ_ОЧИШ_ДУОСИ 🤲

#БУГУН_ИФТОРЛИК_18_39

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

#Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим.

(Рамазонга рахмат улашиб, каналимизга уланиб, кўпчилик баҳраманд бўлишига сабабчи бўлинг🤲)

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


Савол:   

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух

✍️ Мен Сигарет чекаман рўза тутсам бўладими? сигаретда фақат тутун бор ошқозонга озиқа бўлмайди ва яна тамаки, носга ўхшаш воситаларни истеъмол қилиш билан рўза очиладими ?

💬Жавоб: Рўзани тутишни бошланг секин секин нос, сигарет ва тамаки махсулотларини истемол қилишдан тийилинг. Сигарет, нос ва тамаки махсулотларини истемол қилиш рамазон рўзасини бузади.


 ✍️ Валлоҳу аълам
Аллоҳ билгувчироқдир

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


#Кун_ҳадиси 📖

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ушбу ҳадис ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким Рамазон рўзасини (фарз эканига) иймон келтириб, (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Кимки қадр кечасида иймон ва (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


#ТАРОВЕҲНИНГ
#ФАЗИЛАТЛАРИ...

​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳнинг фазилатлари ҳақида шундай дедилар:

✨«Банда биринчи кечада ўқиган таровеҳи учун гуноҳлари тўкилиб, онадан янги туғилгандек бўлади.

✨Иккинчи кечада ўқиса, мўмин ота-онасининг гуноҳлари кечирилади.

✨Учинчи кечада ўқиса, Аршнинг тагида турган фаришта: «Амалингни ихлос билан қил, Аллоҳ сени мағфират қилди», дейди.

✨Тўртинчи кечада ўқиса, Аллоҳ таоло Забур, Таврот, Инжил ва Қуръонни ўқиганнинг савобини беради.

✨Бешинчи кечада ўқиса, уч буюк масжидда намоз ўқиганнинг савоби берилади.

✨Олтинчи кечада ўқиса, Байтул-маъмурни зиёрат қилганнинг савоби берилади.

✨Еттинчи кечада ўқиса, Мусо алайҳиссаломга нажот берилганидек, нажот топади.

✨Саккизинчи кечада ўқиса, Иброҳим алайҳиссаломга берилган неъматлар берилади.

✨Тўққизинчи кечада ўқиса, Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатларини адо қилган бўлади.

✨Ўнинчи кечада ўқиса, дунё ва охират ризқлари ато этилади.

✨Ўн биринчи кечада ўқиса, онадан янги туғилгандек пок бўлади.

✨Ўн иккинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни ўн тўрт кунлик ойдек кириб келади.

✨Ўн учинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни ёмонликлардан омонликда келади.

✨Ўн тўртинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни унга фаришталар гувоҳлик берадилар.

✨Ўн бешинчи кечада ўқиса, фаришталар унга салавот айтиб турадилар.

✨Ўн олтинчи кечада ўқиса, фаришталар: «Дўзахдан озод бўлди, жаннатга кириши вожиб бўлди», деб гувоҳлик берадилар.

✨Ўн еттинчи кечада ўқиса, анбиёларга ато этилган яхшиликлар ато этилади.

✨Ўн саккизинчи кечада ўқиса, бир фаришта: «Эй Аллоҳнинг бандаси, Аллоҳ сендан ва ота-онангдан рози бўлди», деб нидо қилади.

✨Ўн тўққизинчи кечада ўқиса, банданинг даражоти юксалади.

✨Йигирманчи кечада ўқиса, шаҳидлар ва солиҳларга бериладиган ажрлар берилади.

✨Йигирма биринчи кечада ўқиса, жаннатда нурдан бир уй бино қилинади.

✨Йигирма иккинчи кечада ўқиса, охират ғамларидан озод бўлади.

✨Йигирма учинчи кечада ўқиса, Аллоҳ таоло унинг учун бир шаҳар қуради.

✨Йигирма тўртинчи кечада ўқиса, Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилади.

✨Йигирма бешинчи кечада ўқиса, қабр азобидан озод бўлади.

✨Йигирма олтинчи кечада ўқиса, қирқ йиллик нафл ибодатнинг савобига эришади.

✨Йигирма еттинчи кечада ўқиса, Сиротдан чақмоқдек тез ўтиб кетади.

✨Йигирма саккизинчи кечада ўқиса, даражоти минг поғона кўтарилади.

✨Йигирма тўққизинчи кечада ўқиса, мақбул ҳаж қилган ҳожининг ажри берилади.

✨Ўттизинчи кечада ўқиса, «Эй бандам, жаннат меваларидан егин, салсабил булоқларида чўмилгин, Кавсардан ичгин. Мен сенинг Роббингман, сен Менинг бандамсан!» дейилади»

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазон келди, Рамазон


🌺👏🎙#Rõzaga_turing🌸
🎙Nomi:
#Salavot
➖➖➖➖➖➖➖➖
🎤Mavzu:
#Romazon
👳🏻‍♂️Ijrochi:
#Ibrohim
🌎 Davlati:
#Uzbekistan
💽 Formati:
#mp3
🇸🇦Tili:
#Uzbek
🎭 Janri:
#Islomiy
⏳ Davomiyligi: 3:19
🗓 Sanasi:#2021
💬Manba:
@Ibratlik_dastur


#ОҒИЗ_ЁПИШ_ДУОСИ

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

#Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur


🌺АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🌺
🌺ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ🌺
🌺ВА БАРОКАТУҲ🌺

🌹БИСМИЛЛАҲИР🌹
🌹 РОҲМАНИР🌹
🌹РОҲИМ🌹

💐#ХАЙРЛИ_КУН💐

«Албатта намоз мўминларга (вақти) 
тайинланган фарз бўлди» (Нисо 103)

#Бомдод_намози
#Вақти: Субҳи содиқ (тонг отган)  қуёш чиққунигача

#Пешин_намози
#Вақти: Қуёш заволга оғганидан аср намози вақти кургунча

#Аср_намози
#Вақти: Ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан бошлаб қуёш ботгунича

#Шом_намози
#Вақти: Қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича

#Хуфтон_намози
#Вақти: Шомнинг вақти тугагандан бошлаб тонггача.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш вақт намозлар худди сизлардан бирингизнинг эшиги олдидан лиммо-лим бўлиб оқувчи анҳорга ўхшайди.У киши анҳорда ҳар куни беш марта чўмилади»,дедилар

Канал:👇
🌐 http://t.me/Ibratlik_dastur


#Таровеҳнинг_иккинчи_куни

2025 йил "Рамазон ойи" муносабати билан туман масжидларига "Ҳатми Қуръон" ўтказилмоқда. "Таровеҳ" намози олдидан Шофиркон тумани "Хўжа Бадарға" жомеъ масжиди имом хатиби Шавкатжон домла Рўзиев томонидан Ўзбекистон мусулмонлар идорасидан келган "Рамазон меҳр-мурувват ва баракот ойидир" мавзусида 28 феврал куни, "Динимизда ўзаро ёрдамнинг фазилати" мавзусида 1 март куни ва "Ижтимоий иллатлар - дабдабабозлик ва исрофгарчилик" мавзусида 2 март куни намозхонларга маърузалар қилди.

Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur

18 last posts shown.