#Oтажон
Отажон дер эдиз, ўқи илм ол
Яхшию ёмонни таниб, билиб ол
Ҳаётсан савобли ишни қилиб қол
Отажон қувватим бойлигим отам
Мадраса этдингиз қўлимдан тутиб
Хурсадлик аламин ичизга ютиб
Йиғлаблар юбордиз қучоқлаб тутиб
Қалбида иймон бор дуогўй отам
Нималар бўлмади бўлдингиз қўрғон
Илк ёшдан ўргатдиз муқаддас қурьон
Худди кечагидек эсладим шу он
Қалбида дини бор қурьонхон отам
Одамлар гарига қилмадиз парво
Хасчалик ёмонлик кўрмадиз раво
Қурьонла халқларга бердингиз даво
Дуогуй меҳрибон азизим отам
Бу тонгдан қўлимни очиб дуога
Жаннатдан жой бер деб йиғлаб худога
Айлама бандангни фироқ, жудога
Хайрли тонг отажон меҳрибон отам
Канал:👇
🌐
http://t.me/Ibratlik_dastur