Inson va Huquq


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Huquqiy telegram kanal

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Сиз учун фойдали порталлар!

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uz — ушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари бўйича;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz — йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун.

☎️ Банкларнинг телефон рақамлари рўйхати 👉бу ерда👈 ёзилган.

Манбаа

@INSONvaHUQUQ


O'zganing mol-mulkiga zarar yetkazish bilan bog'liq ayrim jinoyatlarning nozik jihatlari.

O‘g‘rilik (JK 169-modda).
Jabrlanuvchining yoki boshqalarning yo‘qligida yoki ular bor bo‘lsada, ularga bildirmasdan o‘zganing mol-mulkini yashirin talon-toroj qilish o‘g‘rilik hisoblanadi.
Bordiyu jabrlanuvchi yoki boshqalar mol-mulkining olinayotganligini ko‘rgan bo‘lsada, lekin aybdor bildirmasdan harakat qilyapman deb o‘ylagan bo‘lsa, bunday qilmishni ham o‘g‘rilik deb tavsiflash lozim.


Talonchilik (JK 166-modda) .
O‘zganing m
ulkini yashirin ravishda talon-toroj qilish bilan boshlangan, lekin jabrlanuvchi yoki boshqa shaxslar tomonidan sezib qolinganiga qaramasdan aybdor tomonidan mulkka egalik qilish maqsadida ularning hayoti va sog‘lig‘i uchun xavfli bo‘lmagan zo‘rlik ishlatib yoxud shunday zo‘rlik ishlatish bilan qo‘rqitib qilingan harakatlar talonchilik deb tavsiflanadi.

Bosqinchilik (JK 164-modda).
O‘zganing mulkini yashirin ravishda talon-toroj qilish bilan boshlangan, lekin jabrlanuvchi yoki boshqa shaxslar tomonidan sezib qolinganiga qaramasdan aybdor tomonidan mulkka egalik qilish maqsadida ularning hayoti va sog‘lig‘i uchun xavfli bo‘lgan zo‘rlik ishlatib hujum qilib, hayoti yoki sog‘lig‘i uchun xavfli bo‘lgan zo‘rlik ishlatganda yoxud shunday zo‘rlik ishlatish bilan qo‘rqitganda bosqinchilik deb tavsiflanadi.

Kissavurlik (JKning 169-moddasi 2-qismi “a” bandi).
Jabrlanuvchining egnida bo‘lgan kiyim-kechagi, qo‘lidagi yoki bevosita yonida bo‘lgan sumka, chamadon va boshqa anjomlaridan sodir etilgan yashirin talon-toroj qilish kissavurlik deb hisoblanadi.

Manbaa

PS: har qanday jinoiy qilmish jazoga muqarrar.

@INSONvaHUQUQ


Туҳмат ва ҳақорат қилиш ўртасидаги фарқни биласизми ёхуд шу ҳақида 5 та факт.

ФАКТ №1.
Туҳмат қилиш – бу нотўғри эканлигини олдиндан била туриб, бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар (фисқу-фасод) тарқатиш ҳисобланади. Яъни, объектив ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайдиган, шахсни жамиятда шарманда қилиш мақсадида сунъий ўйлаб топилган маълумотларни тарқатишда ифодаланади. Бунда айбдорнинг асосий ва бош мақсади жабрланувчини шарманда қилиш ҳисобланади. Ҳақорат қилиш эса – бу шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, яъни турли сўзлар, имо-ишоралар ва бошқа ҳар қандай номақбул ҳаракатлар орқали шахсни шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашдан иборат.

ФАКТ №2. Туҳмат қилинганда, айбдор жабрланувчига тегишли гўёки “аниқ фактлар” тўғрисида уни шарманда қилувчи ёлғон маълумотларни қасддан тарқатади, ҳақорат қилинганда жабрланувчининг шахсиятига умумий характерга эга бўлган, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи номақбул шаклда ифодаланган салбий баҳо берилади.

ФАКТ №3. Туҳмат ва ҳақорат ўртасидаги фарқ ҳуқуқбузар ҳаракатларининг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланиши керак. Хусусан, айбдор ҳақоратда, жабрланувчининг шахсини баҳолаш шаклини, унинг ташқи ифодасини суиистеъмол қилса, туҳмат қилишда унинг (маълумотнинг) мазмунини, моҳиятини суиистеъмол қилади. Шундай қилиб, туҳмат маълум бир туҳмат фактининг белгисини ўз ичига олади. Ҳақорат – бу одобсиз муносабатдир ва унинг мавжудлиги ёки йўқлиги жабрланувчининг шахсиятига берилган салбий баҳо ҳақиқатга мос келишига боғлиқ эмас.

ФАКТ №4. Шаклда одобсиз бўлса-да, бир вақтнинг ўзида маълум фактик ҳолатларни кўрсатиши мумкин бўлган иборалар мавжуд. Агар сўз фақат шахсга салбий баҳони билдирса, лекин аниқ фактик вазиятни кўрсатмаса, уни ҳақорат деб ҳисоблаш керак. Аксинча, ҳақоратли ибора кимнидир нохолис айблаш маъносида ишлатилса, туҳмат деб ҳисобланади. Одатда бу ҳолат лингвистик экспертиза ўтказиш орқали аниқланиши керак.

ФАКТ №5. Масалага доир амалдаги қонунчилик нормаларини чуқурроқ таҳлил қилиш ва шарҳлаш натижасида шундай хулоса қилиш мумкинки, ҳар доим ҳам қилмиш туҳмат ёки ҳақорат бўлмаслиги мумкин. Бу ўринда гарчанд бир қарашда ёки юзаки ёндошилса, гўёки шу ҳуқуқбузарлик мавжуддек кўриниши мумкинлиги назарда тутилмоқда. Мисол учун, бирор шахс ҳақида ҳақиқатга тўғри келадиган, уйдирма ҳисобланмаган, ўйлаб топилмаган, ҳақиқатда мавжуд бирор бир маълумотни тарқатилиши туҳмат қилиш ҳисобланмайди. Ҳақорат қилишда ҳам ҳар қандай ҳолатни ҳақорат сифатида баҳолаш нотўғри ҳисобланади. Мисол учун, шахс ўзига ниҳоятда юқори баҳо берганлиги сабабли ҳар қандай ҳолатни ўзига нисбатан ҳақорат деб қабул қилиши мумкин (бу унинг фантазияси бўлиб қолаверади, лекин аслида ҳақорат эмас). Ёки бирор-бир вазиятда шахс турли эмоционал ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳис-ҳаяжон гапларни ўз-ўзига (ўз-ўзича) овоз чиқариб ёки овоз чиқармасдан талаффуз қилиши (гарчанд бу сўзлар номақбул бўлса ҳам) ҳеч қачон ҳақорат сифатида баҳоланиши мумкин эмас. Сабаби бу ҳолатда бошқа шахсга нисбатан уни қадр-қимматини камситишга уриниш мавжуд бўлмайди. Қонуннинг мазмуни ҳам, бутун дунё амалиёти ҳам айнан шундай!

P.S. Туҳмат ҳам қилманг, ҳақорат ҳам қилманг!

Manba

@INSONvaHUQUQ


Энди кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация олиши мумкин. Шу йилда 1,4 миллион оила, жумладан, “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчилар ҳам автоматик равишда 270 минг сўм компенсация олади.

Агар оила ижтимоий меъёрдан ошиқ газ ва электр энергиясини истеъмол қилса, яна бошқа компенсация олиши мумкин. Мурожаат учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 рақамига қўнғироқ қилинг.

@INSONvaHUQUQ


7170688.pdf
1.5Mb
❗️Уйни таъмирлаш учун 120 млн сўм, паст фоизли кредит бериладиган бўлди

«Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

@INSONvaHUQUQ


Фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун кредит ташкилотлари томонидан онлайн кредит ажратилиши жараёни мураккаблаштирилди

■ Бугунги кунда фирибгарлар рақамли технологиялар воситасида ижтимоий муҳандислик усулларини қўллаган ҳолда фуқароларнинг номига тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали онлайн кредитлар расмийлаштириш ҳамда банк картасига тушган кредит маблағларини P2P ўтказмалари орқали ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

■ Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фирибгарлик йўли билан фуқаролар номига онлайн кредит ажратиш орқали 463 та ҳолатда қарийб 15 млрд. сўм миқдорда моддий зарар етказилган.

■ Ушбу турдаги фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганиб чиқилди ва онлайн кредит ажратишда фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун Европа Иттифоқи, Австралия ва Россия Федерациясида 14 календар кунлик, АҚШда 3 календар кунлик, Канадада 2 календар кунлик “совиш” даври амалиёти мавжудлиги аниқланди.

■ Шу муносабат билан Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилмоқда. Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.

■ Унга кўра, эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобиль иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.

■ Ушбу талабнинг ўрнатилиши кредит олиш бўйича ариза фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилганлигини аниқлаш ва унинг шахсига яна бир бор ойдинлик киритиш имконини беради.

■ Вақтинчалик тартибга кўра, кредит ташкилотлари фуқаро кредит олиш учун ариза юборганидан кейин унинг кредит бюролари маълумотлар базасидаги кредит тарихини 2 босқичда (ариза тушгандан сўнг ҳамда кредит маблағлари ажратилишидан олдин) текширишдан (скоринг) ўтказади. Текширув натижасида мижознинг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса, кредит ажратиш рад этилиши ёки бошқа суммада ажратилиши тўғрисида хабар берилади.

■ Бу эса, фирибгарлар алдовига учган фуқаролар номига бир нечта кредит ташкилотидан кредит маблағлари ажратилишининг олдини олади.

■ Бундан ташқари, фуқаро кредит ташкилоти мобиль иловасидан янги рўйхатдан ўтиб ёки мавжуд аккаунтга бошқа қурилмадан кириб, биринчи марта онлайн кредит олганда, мазкур кредит ажратилганидан бошлаб 48 соат давомида кредит ҳисобидан P2P амалиётлар, жисмоний шахслар ҳисобварақлари ва электрон ҳамёнларга ўтказмалар, мобиль алоқа операторлари орқали телефон рақами ҳисобини тўлдириш, чет элга пул ўтказмалари ҳамда онлайн валюта айирбошлаш операцияларига чекловлар ўрнатилиши белгиланмоқда.

■ Мазкур чекловларни ечиш учун мижоз 48 соат ичида кредит ташкилоти томонидан юборилган СМС-хабарда қайд этилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, кредитни фирибгарлар таъсирисиз олганлигини маълум қилади, кредит ташкилоти ходими эса мижозга қайта боғланиб, берилган маълумотлар тўғрилигини текшириб, қўшимча тасдиқдан ўтказади.

■ Юқорида қайд этилган чекловлар ажратилган кредит маблағларини фуқаро ўз ихтиёрига кўра нақдлаштиришига ёки товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш каби операцияларига таъсир кўрсатмайди ва бу операциялар ҳеч бир чекловларсиз амалга оширилиши мумкин.

■ Кредит маблағлари фуқаронинг банк картасига ўтказилгандан кейин пул маблағлари сарфланмаган бўлса, 48 соат ичида кредит олишга ариза мижоз томонидан фирибгарлар таъсирида берилгани аниқланса ёки мижоз қўшимча тасдиқдан ўтишни амалга оширмаса, кредит шартномаси кредит ташкилоти томонидан бекор қилинади ва ажратилган пул маблағлари кредит ташкилоти ҳисобига қайтарилади.

Manba

@INSONvaHUQUQ


Эртадан субсидия учун аризалар бериш бошланади

1. Субсидия учун кимга мурожаат қилинади❓

▪️Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали(my.gov.uz/oz/service/325) ариза берилади.

▪️Бунда анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва мазкур хизмат мутлақо бепул.

▪️23 сентябрдан аризалар қабул қилиш бошланади.

2. Субсидия олиш учун даромад қанча бўлиши лозим

▪️Субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаролар ёки оилаларга берилади.

▪️Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори:

– Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);

– Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.

3. Даромади етмаса қандай йўл тутиш мумкин❓

▪️Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.

4. Cубсидия ажратишда нималарга эътибор қаратилади❓

▪️Субсидия ажратишнинг мезонлари бор, уларнинг биринчиси юқорида келтирилган ойлик даромад миқдори.

▪️Иккинчиси, аризачининг амалдаги турар жойининг мақоми:

– ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

– эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

– ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун).

▪️Учинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар:

– “Labor-migration” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти;

– олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими;

– ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар

– оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар.

▪️Тўртинчидан, ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги:

– биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс;

– сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи;

– оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган.

– Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади.

5. Қайси ҳолатларда субсидия берилмайди❓

▪️Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади:

– аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

– маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;

– илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида;

– жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;

– ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади юқорида кўрсатилган даромаддан кўп ёки кам бўлганида.

– Бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас, ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин.

– Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади.

6. Бошланғич тўлов ва кредит фоизи қанча❓

▪️Дастлабки тўлов учун 30 млн сўм субсидия берилади.

▪️Шунингдек, субсидия асосида олинган кредит фоизининг 12 фоизидан ошган қисми қоплаб берилади, илгари 10 фоизидан ошган қисмига берилган. 2025 йилдан бошлаб эса фақат Марказий банк асосий ставкасидан ошган миқдор қоплаб берилади.

7. Кредит миқдори қанча❓

▪️Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 миллионни ташкил қилади.

▪️Субсидия асосида ажратилган кредит сотиб олинаётган уй нархига етмаса, банклар ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин.

Масалан, уй нархи 600 млн, субсидия эса 420 млн, 180 млн етмаганини банк ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди.

Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинган.

@INSONvaHUQUQ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА INBAZAR АСОСЧИСИ ШАХСАН ЎЗИ ХОДИМИНИ "САМОСУД" ҚИЛГАН ВИДЕОСИ ТАРҚАЛМОҚДА...

Ўзбошимчалик – “ўзича судлаш” (самосуд) фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисмидан 1 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Худди шу ҳаракатлар кўп миқдорда зарар (БҲМнинг 300-500 бараваригача) ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, мазкур қилмиш жиноят ҳисобланиб, БҲМнинг 50 бараваригача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Бундан ташқари, ушбу қилмишни содир этган шахс самосуд оқибатида вужудга келадиган жиноятлар (тан жароҳати етказиш, ўзини ўлдириш даражасига етказиш, қасддан одам ўлдириш ва ҳ.к.)нинг ҳар бири учун алоҳида жавобгарликка тортилади.

@INSONvaHUQUQ


2024 йил 1 октябрдан БХМ миқдори ошиши муносабати жарималар ҳам ошмоқда. 

• Хавфсизлик камарини тақмаслик: 187 500 (ҳозир 170 минг сўм);

• Биринчи тиббий ёрдам тўплами, жилет, ўт ўчириш мосламаси, огоҳлантириш учбурчаги ва техник кўрик йўқлиги учун жарима: 187 500 (ҳозир 170 минг сўм);

• Автомобилни ҳужжатсиз бошқариш: 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Автомобилни суғуртасиз ҳайдаш: 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Қизил чироқдан ўтиш: 750 000 (ҳозир 680 минг сўм);

• Рухсат этилмаган жойда тўхташ: 750 000 (ҳозир 680 минг сўм);

• Автомобиль бошқарув пайти қўл телефонида суҳбатлашиш ва фойдаланиш: 1 млн 125 минг сўм  (ҳозир 1 млн 20 минг сўм);

• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1 млн 875 минг сўм (ҳозир 1 млн 700 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (+20 км/соат): 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (+20-40 км/соат): 1 млн 875 минг сўм (ҳозир 1 млн 700 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм (ҳозир 3 млн 60 минг сўм);

• Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм (ҳозир 3 млн 400 минг сўм);

• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш (ҳозир 8 млн 500 минг сўм);

• Ойналари рухсатсиз қорайтирилган транспорт воситасини бошқариш: 9 млн 375 минг сўм (ҳозир 8 млн 500 минг сўм).

• Бир йил ичида такроран Ойналари рухсатсиз қорайтирилган транспорт воситасини бошқариш: 7 млн 500 минг сўм (ҳозир 6 млн 800 минг сўм).

Manba

@INSONvaHUQUQ


Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


▪меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм
(1 октябрдан ойига 1 155 000 сўм бўлади);

▪базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм (1 октябрдан ойига 375 000 сўм бўлади);

▪пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

▪ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

▪ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

▪меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

▪белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

▪зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

▪иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

@INSONvaHUQUQ


❗️Таълим кредитини my.gov.uz орқали олиш мумкин


□ Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:

▪олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;

● таълим кредити:

▫️олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

▫️олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бунда таълим кредити:

ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;

профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.

@INSONvaHUQUQ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Талабалар учун ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун онлайн ариза бериш бошланди

Вазирлар Маҳкамасининг 605-сонли қарорида ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши белгилаб қўйилган.

Ариза бериш қуйидагича амалга оширилади:
▪️ kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтилади ва шахсий кабинетга кирилади.
▪️«Ариза юбориш» тугмаси босилади ва ариза юборилади.

Бунда биринчи босқич талабалари учун жорий ўқув йилининг сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди.

Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ижара шартномаси (ijara.soliq.uz) бўлиши талаб этилади.

@InsonvaHuquq


Ҳозир даъво аризаларни электрон йўл билан ҳам топширсангиз бўлади. Шу платформада фуқаролик ажрим ишини киритиш бўйича қуйидаги ҳолатга дуч келиб қолдим. Аризада ажрашишга сабаб белгиласангиз бўлар экан базада.

Сабаблар:
"ижтимоий тармоқ ёки турли сериаллар..." Давомини билмадим қанақа. Балки: ижтимоий тармоқ ёки турли сериаллар'га берилишми ёки таъсирига тушиб қолиш ми?

Ажрашишни бошқа сабаблари ҳусусан туҳмат, хиёнат, фарзандсизлик, миграция, спиртли ичимликка ружу қўйиш, моддий етишмовчилик, характерларнинг бир-бирига тўғри келмаслиги, учинчи шахсларнинг аралашувлари каби сабаблар ҳам бор.

Ижтимоий тармоқ ва сериалларга муккангиздан кетманг қисқаси. Бу ажрашишга сабаб бўлиши мумкин. Агар шу сабабли ажрашиб қолсангиз шу бандни босиб қўйинг, сиз учун бу қулайлик яратилган.

Manba

@INSONvaHUQUQ


⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Расман: Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори қуйидагича оширилди

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилди.

Бунда:
➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб;

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
➖бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;
➖бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.

➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

@INSONvaHUQUQ


❗️Сизга бепул ва ишончли ҳуқуқий маслаҳат керакми?


Advice.uz ҳуқуқий ахборот портали орқали ўзингизни қизиқтирган саволларни онлайн тарзда йўллашингиз ёки "Мадад" ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюроларига бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.

@INSONvaHUQUQ


❗️“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.).

Батафсил инфографикада

Manba

@INSONvaHUQUQ


ЎРҚ-937.pdf
13.8Mb
“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун матни

@INSONvaHUQUQ


■ Қонунга кўра, якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларга ижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача берилади:

▪1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача;

▪1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 май кунига қадар эгалланган бўлса – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 0,06 гектар, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда.

❕Ушбу ҳажмдан ортиқча ерлар, агар низо бўлмаса, деҳқон хўжалиги ёки томорқа хўжалиги юритиш учун расмийлаштириб берилади.

■ Қонун 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

@InsonvaHuquq


⚡️ Қонунга кўра, ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:

▪Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари (1,7 млн сўм);

▪Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари (1,02 млн сўм);

▪вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари (680 минг сўм);

▪бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм);

▪қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.

■ Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.

@InsonvaHuquq


Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун имзоланди

Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

➖кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

▫️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▫️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▫️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▫️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▫️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▫️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).

Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

@InsonvaHuquq

20 last posts shown.