‼️ШАХСИЙ ҲАЁТ СИРЛАРИГА ОИД СУД МАЪЛУМОТЛАРИНИ ОШКОР ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНМОҚДА
🏢Қонунчилик палатасининг биринчи ўқишида кўриб чиқилган қонун лойиҳаси суд муҳокамаси иштирокчиларининг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотлар ошкор этилишининг олдини олишга қаратилган.
⚠️ Амалдаги қонунчиликда бўшлиқ мавжуд бўлиб, ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилганлик учун огоҳлантириш белгиланган бўлса-да, бунинг учун аниқ жавобгарлик мавжуд эмас.
🔸Қонун лойиҳаси билан:
⚡️Сўнгги 3 йилда Ўзбекистонда 500 дан ортиқ ёпиқ суд мажлиси ўтказилган бўлиб, шундан 120 таси оила ва никоҳ муносабатларига, 180 таси шахсий ҳаёт сирларига, 200 таси давлат ва тижорат сирларига доир ишлардир.
🔸Халқаро тажрибада:
@INSONvaHUQUQ

➡️ Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга суд маълумотларини ошкор қилмаслик бўйича мажбуриятлар киритилмоқда;
➡️ Ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилганлик учун 100 БҲМгача жарима ёки 3 йилгача озодликни чеклаш, оғир ҳолатларда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.
⚡️Сўнгги 3 йилда Ўзбекистонда 500 дан ортиқ ёпиқ суд мажлиси ўтказилган бўлиб, шундан 120 таси оила ва никоҳ муносабатларига, 180 таси шахсий ҳаёт сирларига, 200 таси давлат ва тижорат сирларига доир ишлардир.
🔸Халқаро тажрибада:
➡️Сингапурда 5000 долларгача жарима ёки 12 ойгача қамоқ;
➡️Қирғизистонда БҲМнинг 200-500 баравари миқдорида жарима;
➡️Қозоғистонда БҲМнинг 2000 баравари миқдорида жарима, 600 соатгача мажбурий ишлар ёки 2 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
@INSONvaHUQUQ