#Ҳаётий ҳикоя
ҚИЗИМ БИЗНИ ТУШУНМАЯПТИ...
Ишхонага келишим биланоқ, қоровул мени бир аёл кутаётганини айтиб қолди. Тўртинчи қаватга кўтарилар эканман, ким бўлиши мумкин, деган саволни ўзимга бериб, жавоб тополмадим. Чиқаверишдаги фойеда деразадан ташқарига боқиб турган 50-55 ёшлардаги аёлни кўриб, салом бердим. Ўзимни таништирдим. “Ҳа, сизни кутиб тургандим, синглим. Вақтингиз бўлса, бироз гаплашсам дегандим”, деди аёл бироз хижолат тортиб. Уни хонамга таклиф қилдим.
- Кимдир мени телеграмдаги ижодий каналингизга қўшган экан, ҳикояларингизни маза қилиб ўқияпман, - дея сўз бошлади аёл. Мен уни ўзиям ижод қилса керак, деган тахминга бордим. Аммо янглишган эканман. – Мен сиздан ёрдам сўраб келдим.
- Қўлимдан келса, бемалол.
- Қизим... қизим уйдан кетиб қолди...
- Нима учун?
Аёл жавоб ўрнига йиғлаб юборди. Сездимки, бу изтироб уни қийнаётганига оз вақт бўлмаган. Ўзини босиб олгач, ҳаммасини бир бошдан гапириб беришни илтимос қилдим.
- Битта бола билан турмушим бузилди, - дея ўз ҳаёти ҳақида сўзлай бошлади у. - Ўшанда қизим атиги олти ойлик эди. Акаларим бефарзанд бир одам билан яна ҳаёт йўлимни боғлашимга мажбурлашди. У одам олти ойлик қизимни «болам» дея бағрига олди, унга чин юракдан меҳр бериб улғайтирди. Мана шу меҳрибончилиги боисми, Яратган бизга қўша-қўша фарзандлар берди. Қизимдан сўнг тўрт ўғил-қизларни кўрдик.
Эрим ўз болалари туғилганидан сўнг қизимга янада кўпроқ меҳрибонлик кўрсатди. “Менга оталик бахтини олиб келган фариштам”, дея эркаларди уни. Укаларини айтганини олиб бермаса ҳам, аммо қизимнинг ҳар бир истагини муҳайё этарди.
Қизим мактабни тамомлаб, институтга ўқишга кирди. Ҳамма ўртоқларимда бор, дегани учун унга ҳам дадаси чиройли қўл телефони олиб берди. Ҳамма ташвиш шундан кейин бошланди.
Қизим телефонни қўлидан қўймай қўйди. Боз устига телефонига тўлаш учун дадасидан кўп пул сўрайди.
- Қизим, ҳамма нарсанинг меъёри бор. Қиз боланинг телефонда кўп гаплашиши яхши эмас, - деди дадаси.
- Пулингизни қизғонаяпсиз-а? – деди қизим ва зарда қилиб дастурхондан туриб кетди. Дадасининг гапини эшитгиси ҳам келмади.
Барибир у, мени тушунтиришларимга ҳам қарамасдан, телефонда уззукун гаплашишда давом этаверди.
Бир куни бирга овқатланиб ўтирганимизда, қизимга чой дамлаб келишни буюрдим. Унинг қўл телефони дастурхон четида қолди. Шу пайт унга хабар келди. Дадаси телефонни қўлига олиб, уни ўқиди ва жаҳли чиқиб кетди.
- Қизинг ўқияптими ё йигитлар билан… Ма, манавини ўқи! – деди.
Хабар бир йигит номидан бўлиб, унда “жоним”, “асалим” ва яна бир-икки уятсиз сўзлар бор эди. Тутақиб кетдим. Қандай қилиб ўрнимдан туриб, ошхонадаги қизимни дўппослай кетганимни билмайман. Ўзимга келганимда, қизимнинг юзи қизарган, бурни қонарди…
Эрим мени тинчлантиришга уринарди. Қизимга дакки берган эди:
- Мени тергашга ҳаққингиз йўқ, чунки сиз менинг ўз дадам эмассиз. Ана, ўз болаларингизни терганг! – дея ўшқириб берди...
Шу куни қон босимим ошиб кетди. Мен дард билан олишиб ётган чоғимда қизим бир қур кийимларини олибди-да, бир ўртоғиникига кетиб юборибди. Унинг қаердалигини билгунча бўларимиз бўлди. Қанча ялиниб-ёлвормайлик уйга қайтишни истамаяпти...
Турмуш ўртоғимнинг қадди букилиб қолгандай, назаримда. Қиз отанинг ори, деб бекорга айтишмас экан. Қизим бир яшарлигида қаттиқ бетоб бўлганида, ҳафталаб касалхона эшиги тагида турган, елиб-югуриб, докторлар айтган дори-дармонларни узоқ шаҳарлардан топтириб келиб, боламни даволатган, ҳаётга қайтарган, ўн олти йил давомида гард қўндирмай катта қилган мана шу одам, қизимнинг ўгай дадаси эди. Ахир, қизимнинг ўз дадаси ўн олти йил давомида атиги бир марта бўлсин хабар олмади-ку?!
Нима қилсам, қизим буларни тушунади? Тўғри йўлга тушади? Шунга бошим қотган. Айтинг, мен қаерда хато қилдим?..
Ростдан ҳам вазият жиддий эди. Бир сўз айтишга, маслаҳат беришга мен ожиз эдим. Қизнинг ўзига инсоф беришини сўраб ўтираверилса, у ҳаётда панд еб қолиши аниқ. Нимадир чора кўрилиши керак. Аммо қандай?