Forward from: Muzaffar.uz
Muzaffar.uz – маънавий-маърифий, ҳуқуқий ва ахборот веб сайтининг таҳрир ҳайъати
Музаффар Муҳаммадназарович Умбаров (Музаффар Муҳаммадназар) 1973 йилнинг 6 Февраль куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган.
1983–88 йилларда «Мусиқа ва санъат мактаби»ни "Қашқар рубоб" мутахассислиги бўйича тамомлаган. Маълумоти: олий.
1990–1995 йиллар ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг «Рус филологияси» факультетида таҳсил олган. Инглиз, рус, турк ва тожик тилларини билади ҳамда таржима қила олади.
Иш фаолиятини 1990 йилда «Сирли олам» журналида бўлим муҳаррири вазифасидан бошлаган.
«Кўнгил кўчалари», «Оила тилсими», «Сабо» газеталари ва «Ҳамшира» журналида бўлим муҳаррири, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабида ижодий ва маданий масалалар бўйича тарғиботчи (2021–2023 й.), «Адолат» сиёсий-демократик партияси Марказий аппарати бош мутахассиси (2023–2024 й.) вазифаларида ишлаган.
Мақола, суҳбат, ҳикоя ва таржималари юртимиз ва хориж нашрларида чоп этилган.
«Янги аср авлоди» нашриётида 2021 йили «Ёнаётган тирик ҳайкаллар», 2022 йил «Сўнгги манзил» номли китоблари нашрдан чиққан.
Айни вақтда «Саодат» журналида фотомухбир ва веб сайти муҳаррири (2021 йилдан), Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмасининг Ахборот, Реклама ва АКТ бўлими бош мутахассиси, «Ижод чашмаси» журнали (2022 йилдан) ҳамда Muzaffar.uz веб сайтининг бош муҳаррири (2017 йилдан) вазифаларида фаолият юритиб келмоқда.
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси аъзоси.
Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамоат фонди томонидан "Ижтимоий тармоқларда санъат ва маданият тарғиботига кўшган муносиб ҳиссаси учун" «Олтин мерос» медали билан тақдирланган.