#Ҳикоялар
Антиқа мотивация
Ишимдан дам олишга руҳсат сўрагандим. Бир ой дам олишимга қоғозча ёзиб беришди. Лекин тўғрисини айтсам дамнинг ҳам дами чиқиб кетди. Ишимга кетиб юрган даврим бошқача экан. Бир ҳафта ўтар-ўтмас хотинга хизматкор бўлиб қолдим. Ош сузиб келса, қошиққа мени юборадиган бўлиб қолди. Чой дамласа пиёлани олиб бораверинг деб иш буюради. Болалар ҳали ёш. Хотинни ўзи ҳам ёш. Ўқийман, ишлаб карера қиламан деб ёшни ўтказиб уйландим. Уйланганда ҳам ўзимдан нақд 15 ёшига уйландим.
Мана шу ерига адашдимми деб ўйлаб қоламан. Ёш хотинни умрни эгови деган гап худди шунда бўлса керак. Мана ҳозир унга совуқ тушяпти куёвлик чопонни сандиқдан олиб қўй, деганимга тўрт кун бўляпти. Вақтим бўлмади деб, ўғлини кўтариб қўшниникига сут чиқаргани келганлар билан гап сотгани кетяпти.
Номига бир шоҳи йўқ сигирнинег икки пиёла сунини бонкага солиб жўнади. Шугина сутда нима гуноҳки сиқиб қаймоғини олсанг. Менгинани сиқиб сувимни шинни қилиб ичдингку деб сўкдим.
Эллик грамм ҳам юзида ўзгариш бермайди. Йўқ мен ёш болага уйланган эканман-у аммо дийдаси ўта қотиб кетган ва эрга қайишмайдиганига уйланибман.
Аламимдан чиққунча ичиб олиб одамларга ўхшаб хуррак отиб ухлагим келади, бироқ ароқ ўлгурни кўрсам аллергия тутади. Аксирганим аксирган. Борэ дедимда отамнинг енги куйган палтосини елкамга илиб кўчага чиқдим. “Маст бўлсанг мозорга бор”, деган доно халқимиз. Бир кўнгилни ёзай деб қабристонга йўл олдим. Тўғрисини айтсам бирорта очиқ қабр бўлса бирор соатга кириб ухлаб ҳам олмоқчи бўлдим. Баттар эзилдим. Мамарайим қассоб ҳам ўлибди. Ёнида яна битта янги қабр, болалар қабристони томон ҳам анча кенгайиб бошлабди. Ўлим кўпайибди шекилли. Йўқ мени негадир қабристон ҳавоси ҳам босмади. Ҳаййу ҳайт деб бошим оққан тарафга қараб кетавердим. Қачон шу хаёллардан арисам уйга қайтаман. Бирор ҳафта бўлса ҳам тентираб юраман.
Йўл ёқалаб кетаверсам бир Дамас тинмай сигнал чалди. Борэ деганча шартта тўхтатиб ўтириб олдим. Олди ўриндиқни бир семиз хотин эгаллаб олган экан. Тўғриси шу хотинларни Дамасни олди ўриндиғига ўтиришига вооопщееем қаршиман!
Ўрта ўриндиққа бир йигит билан қиз бир-бирига мусичадек елка ташлаб ўтирибди. Севишганлардир деган яхши ўй билан орқа ўриндиққа ўтирдим. Ана енди ёш боладай бўлиб катайса қилиб кетаяпман. Балки шу йўли билан тинчирман деб ўйладим.
— Яхшимисиз Баҳодир?
Олди ўриндиқдаги семиз хотин менга луқма ташлади.
— Яхши раҳмат.
— Болалар яхшими? Катта бўлишяптими? Зайнаб холам билан Абдураҳмон амаким яхшимилар?
— Раҳмат улар ҳам яхши.
Хотин тинмай савол берарди. Онамни дугонасимикан десам бир ўн ёшлар фарқ борга ўхшайди. Ким экан деб бшимни қашлаб турганимда ўзи яна гап бошлади.
— Танимадингиз-а?
— Шуни эслолмай тургандим. Дангалини айтиб қўяверай.
— Ҳа-а умр ўтиб кетяпти. Одам бир-бирини кўриб турмаса шу-да. Мен синфдошингиз Шоҳистаман. Бакирова Шоҳиста. Ер ёрилмади ерга кириб кетмадим.
Шу кап-катта хотин мени синфдошимми-а. 20 йил бўлибди мактабни битирганимизга. Синфдошлар бирор марта учрашмаганимиздан кейин қаердан биламан. Юзим қизиб кетди. Яна бир номига сўрашиб қўйдим. Ўша мен ишқида тентак бўлиб, сигиримизни қорнига ўроқ тиқиб ўлдирганимга сабабчи Шоҳиста. Ўша мен зарда қилиб, даладаги сомонга ўт қўйиб юборганимдаги Шоҳиста. Бир пайт бояги икки севишган деганим унинг болалари бўлиб чиқди. Икки ер ёрилиб ерга киргим келди. Ўғлим дегани менга йўқ соқолни қўйиб олган. (Бизни уруғимиз сал кўсароқ). Секин кўз олдимда хотиним билан Шоҳистани чамаладим. Хотинимдан нақд тўрт баробар катта. Ўша пайт уйлансам ҳозир онам тенгги аёлни эри бўлиб юрармидим???
Бошим яна ачий бошлади. Хуллас энди гап келиб ичадиган эрини ёмонлай кетди. Атай қилгандек эрини ёмон томонларини санаяпти. Балки бу билан мана сенга тегсам бўларкан деяптими? Тўғриси бунисини тили хотинимга қараганда ўта ёмон эди. Бу гавда билан мени... ўйламаймане...