#Ҳикоялар
💥Қасдли дунё
Ҳикоямиз қаҳрамони:
Икки набирали аёл.
Биттагина ўғли хотинининг гапига кириб, бошқа жойга кўчиб кетди-ю, алам нималиги, ёлғизлик қанчалик даҳшатли эканини вужуд-вужуди билан ҳис этаётган Фарида опа эшигини қоққан ўзи тенги эркакдан кўз узолмай қолди. «Худойим, менга нима бўлди? »
Ўшанда ижарага уй қидириб юрган бу одамнинг ҳам икки кўзи остонада бир хил бўлиб турган уй соҳибасида эди. У ҳам аёлга аллатарз қарар ва… номаълум ҳисдан сархушланиб, тошдай қотган ошиқни эслатар эди ҳолати. Наҳот бир кўришда ошиқу беқарор бўлди-қолди?
— Одам қўйиб бўлгандим-да, — деди Фарида опа.
— Кечикибман-да?.. — шашти пасайди эркакнинг.
— Ёш оилага бервордим. Сизга ҳам оилагами?
— Йўқ, ажрашганман. Турмушимиз ўхшамади, уйдан чиқиб кетдим.
— Шунақа денг… — опа келувчига бошдан-оёқ разм соларкан, бир лаҳзада минг фикр бошидан ўтди. Кўз ўнгида ўғли жонланди. «Ташлаб кетди-я, хотинини деб! Мен бўлсам, ўғлим бор-ку, деб қайрилиб қарамабман бирор эркакка. Нима, тенгим топилмасмиди?.. Сен ҳам аёлсан, Фарида… Шунча умринг ўтди боланг учун! У нима қилди?!»
— Ичкарига киринг! — деди аёл беихтиёр.
Дастурхон ёзилди. Кўнгилли, ҳузурбахш ўтди биринчи суҳбат. Уй соҳибаси «меҳмон»ни йўлаккача кузатиб қўйди.
Кейин-кейин бу эркак кўп келадиган бўлди. Фарида опа ётса ҳам, турса ҳам уни ўйларди. «Сезяпман, у ҳам бефарқ эмас. Наҳотки шу истарали, басавлат, барно кишининг ҳаётимга кириб келаётгани рост бўлса?..»
— Қачон никоҳ ўқитамиз? — сўраб қолди бир куни эркак.
— Никоҳ?! — ҳаяжонланиб кетди Фарида опа. — Дарров, а?
Аёл ўйга толди. Шошилмаяптими? Ахир эскилар «Сина, сўраб-суриштир» дейишган. Аммо «Бир қарашдаги муҳаббат» деган гап ҳам бор-ку дунёда! Бир қарашдаги муҳаббатдан бахт топган, бир умр саодатли ҳаёт кечирган одамлар озми?
Қайнона-келиннинг чиқишолмаслиги оила тинчини бузар, танг аҳволда қолган Фарҳод икки ўт орасида ёнарди: онасини десинми, хотининими?
Охир-оқибат бештагина аъзоси бўлган хонадон иккига бўлинди.
Фарҳод Чирчиқдан уй сотиб олди. Янги иш топди. Қулоғи ҳам тинчлангандек бўлди-куя, лекин хаёли Тошкентда, ёлғиз онасида эди. Ёлғизгина онаси…
Эшитдики, онаси уйига бир оилани ижарага қўйибди. Яхшигина ижара ҳақиям оларкан. Лекин, эҳтимол, у ҳам руҳий исканжада: ўғли бор, келини, набиралар… Аммо бегоналар билан яшаяпти?
Эри автофалокат туфайли вафот этиб, бева қолганида Фарида опа йигирма иккида эди. Ҳаётини ёлғиз фарзандига бағишлади. Ўқитди. Уйлантирди. Аммо… Фарҳод нима қилди? Онаси жаҳл устида: «Ё мен, ё хотининг!» — деган эди, кимни танлади? Хотинини! Хотин азиз экан-да, онадан ҳам?!
Қаттиқ алам қиларди Фарида опага: «Хотин топилади. Лекин она-чи?!»
“Онанинг мўътабар зотлигини ким билмайди? — ўйларди Фарҳод. — Лекин келин ким? Чўрими? У ҳам бировнинг эрка қизи, жигарбанди эмасми? Шириндан-шакар иккита бола бўлса ўртада. Сарсон-саргардон бўлишсинми улар? Етимликнинг оғир кунлиги маълум. Тирик етимлик ундан-да оғир-ку?”
Бир куни ғалати хабар эшитди-ю, Фарҳоднинг ичида нимадир синди: «Эй, Худойим, ойим… эрга тегяпти?..»
“Нима бўпти? — ичидан чиқарди бир овоз. — Онанг ножўя иш қилмабди, оила қурмоқчи, холос. Бошқа турмуш қуриш, хонадон саодатидан баҳраманд бўлишга у ҳам ҳақли? Сабрига балли — биттагина боласини ўйлаб, йигирма беш йил ёлғиз яшади-я! Хўп… Лекин у эркак ким? Қанақа одам?»
Фарҳод онасиникига борди. Гапни нимадан бошлашни билмай: “У одам…” — деганди, “Хотиржам бўл, синадим”, — деди Фарида опа ўғлининг нима демоқчилигини англаб.
— Қачон улгурдингиз? — киноя сезилди фарзанднинг сўзида.
— Ҳисоб беришим керакми? — онаси қошини чимирди. — Ўзлари ҳисоб берганмидилар?
— Ойи…
— Нима, ойи?!..
Деворга суянганча беҳол-бемажол туриб қолган Фарҳод изтиробини жиловлашга уриниб:
— Мен ҳам у билан яқиндан танишай, кимлигини билай, — деди.
Онаси жеркиб берди:
— Айтдим-ку, кимлигини! Бир мусулмоннинг фарзанди. Топармон-тутармон. Ҳа, энди… иккита боласи бор экан биринчи хотинидан. Ҳеч нимани яширмади. Нима, турмуши ўхшамаганларнинг ҳаммаси ёмонми? Кўчадаги бетайинни уйга опкирмасам керак, онангдаям ақл бор!