#Ҳикоялар
ОСТОНАСИ ТИЛЛО УЙНИНГ ЭРКАГИ БАХТЛИ БЎЛАР...
Менинг ҳаётий муваффақиятларга эришиб, бугун етти фарзандни ўқитиб, уйли-жойли қилишимга бобом сабабчи бўлган. 32-йилдаги очарчиликни ҳам кўрган, Улуғ Ватан урушида қатнашган, бир неча бор ярадор бўлган. Атиги 7 синфни тугатган, лекин, у кишининг билими ҳозирги олий маълумотлиларда ҳам бўлмаса керак. Шу бобом менга иккита ҳаётий қоидани ўргатган. "Хотиннинг ва қозоннинг арзонига учма", деган. Мен шаҳарлик қизга уйланаман, деганимда онам "болам, ўйлаб гапиряпсанми, шаҳардаги қизларга қанча қалин пули тўлаш кераклигини биласанми, ундан кўра, ўзимизнинг қишлоқдан уйланақол"-деди.
Бобом онамни кўндирди. Совчилар келиб, қуда томон қалиндан ташқари жуда кўп сарупо сўраётганини айтишди.
Бобом:
— "Нима сўраса, шуни беринглар. Юрагим сезиб турибди, қадами
қутлуғ келади, берган буюм ва пулларингни ўрни тўлиб кетади. Остонамиз тиллога айланади, деди.
Тўйдан олдин борди-келдилар анча давом этди. Зиёли оила экан, сарупо ҳақидаги гапларнинг ҳаммаси ҳазил эканини, икки ёш бахтли бўлиб кетишса, шу улар учун энг қимматбаҳо сарупо эканини айтишибди.
Тўй бўлди. Орадан бир йил ўтиб, укам уйланадиган бўлди ва бизни янги уйимизга кузатиб қўйишди. Эртасига қўл ушлашиб, марказий бозорга қозон сотиб олиш учун бордик.
– Ҳой, йигит, нима излаяпсиз? – сўради сотувчи аёллардан бири.
– Қозон, – дедим. мен.
– Студентмисан? Менда арзон, кичкина қозон бор, – деди.
– Арзонини кераги йўқ. Менга қиммат ва каттароғи керак, – жавоб бердим мен.
– Нима қиласан катта қозонни, бола чақанг бўлмаса, хотининг икковингга кичкинаа қозон ҳам бўлаверадику?
– Бобом хотин ва қозоннинг арзонига учма, деган, – дегандим, сотувчилар кулиб юборишди.
– Унда бери кел, энг қиммат қозон менда бор.
Савдолашмай, сўраган пулини бериб, катта қозон сотиб олдим. Бу қозон уйимизга ҳақиқатдан ҳам қут-барака олиб келди. Олтита фарзандимиз бўлишини бобом сезган бўлса керак. Лекин, рафиқам қадамининг қутлуғлиги бу қозондан ортиб тушди. Чет элда ўқиб келса ҳам ишлайман демади. Биринчиси ўғил, иккинчиси қиз. Учинчиси ўғил, тўртинчиси қиз. Бешинчиси ўғил, олтинчиси қиз. Табиатнинг оқ билан қоранинг алмашиб туриш ҳақидаги диалектика қонунига қатъий риоя қилди. Бундай ақлли аёл қаерда бор? Озода уйни фаришталар тарк этмайди, деган эди бобом. Бизнинг уй доим саранжом-саришта бўлган. Ўғил болалар уйни остин-устун қилиб юборса, қизларим бир зумда тартибга келтириб қўяди, онаси буни пайқамайди ҳам. Мен институтда илмий иш билан шуғулланаман. Қийин даврларда кўп устозлар маоши кам деб бу соҳани тарк этишгани сир эмас. Бир куни Шоҳидахонга бу ҳақда гап очдим.
– Институтдан кетаман, деб ўйламанг. Мен илмий иш билан шуғуллана олмадим, сиз бу ишни ташламанг, – деб қисқа қайирди. – Майли, маоши кам бўлса ҳам гап баракада. Мана, қанча китобларингиз чиқди, ёш бўлсангиз ҳам элга танилдингиз. Мен ҳам қараб ўтирмайман, бўш вақтимда тикувчилик билан шуғулланаман.
Шунда, бобомнинг яна бир доно гапи ёдимга тушди."Шўрпешана эркакнинг хотини эрини қўрийди, шўрпешана хотиннинг эри ер қўрийди".
– Тўққиз сўтих ерини қўриб, ишламай ётган эркакдан давлат нима фойда кўради, оилачи? Юртбошимизнинг куйиб-ёниб ишлаётганини кўриб турибмиз, юртимизда тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурмоқда, ҳар бир фуқаро эл корига камарбаста бўлиши керак, – деб маслаҳат берган эди бир куни Шоҳидахон.
Ҳаётимдан мамнунман ва бўйдоқ йигитларга бобомнинг маслаҳатини бераман: "Хотин ва қозоннинг арзонига учманглар".
Уйнинг остонаси мустаҳкам бўлмаса, йигитнинг ҳолига вой!
Уйнинг остонаси" деганида аёл назарда тутилади, албатта. Чунки, халқимиз рамзий маънода аёлни уйнинг остонасига қиёс қилади.
Дарҳақиқат, шундай. Бу ўринда келинга айтиладиган ёр-ёрни эслаш ўринли:
Йиғлама қиз, йиғлама, тўй сеники, ёр-ёр,
Остонаси тиллодан уй сеники, ёр-ёр.
Аммо, турмушга чиқаётган қизларнинг қайси бири ўзи тушган уйнинг остонасини тиллога айлантиради, қай бири эса...