“Саҳиҳул Бухорий”нинг ёзилишига туртки бўлган иккита сабаб
1. Иброҳим ибн Маъқил Насафий ёзади: “Имом Бухорий деди: “Устозимиз Исъҳоқ ибн Роҳавайҳ мажлисида бир киши: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўйича бир мухтасар китоб жам қилинглар”, деди. Шундан кейин қалбимда бу китобни ёзишга истак пайдо бўлди”;
2. Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Форис айтади: “Имом Бухорийдан қуйидагиларни эшитганман: “Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Мен у зотнинг ёнларида турибман. Қўлимда катта елпиғич бор. У билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофидаги пашшаларни ҳайдаётган эканман. Бу ҳақда баъзи таъбирчилардан сўрадим, улар: “Сен у зотдан ёлғонни ҳайдайсан”, деб таъвил қилишди. Ушбу тушдан сўнг кўнглимда саҳиҳ ҳадисларни жамлашга нисбатан завқ-шавқ пайдо бўлди.
Мазкур икки сабаб орасида ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Ушбу икки воқеа ҳам китобнинг ёзилишига сабаб бўла олади.
Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@HikoyaNew