ЙИЛ ДАВОМИДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
CАВОЛ: Ҳар йил Рамазонда закот берадиган одам 2019 йил декабрь ойида ўзига тегишли дўконни сотувга қўйиб, 2020 йил март ойида сотди. Энди 2020 йил Рамазонда закот бераётганда бу дўкон савдосидан келган пулни ҳам қўшиб закот чиқарадими ёки бу пул бир йил айлангандан кейин закот вожиб бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар мазкур сотилган дўконнинг пулини қўшмасдан олдин ҳам маблағингиз нисобга етарли бўлса, унга дўконнинг сотувидан тушган пулни ҳам қўшиб закот берасиз. Агар сизнинг маблағингиз фақатгина мазкур дўконнинг пулидан иборат бўлса, ундан бир йил ўтгандан сўнг закот вожиб бўлади.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
( الْمُسْتَفَادُ أَثْنَاءَ الْحَوْلِ مِنْ جِنْسِ النِّصَابِ يُضَمُّ إلَيْهِ ) يَعْنِي أَنَّ مَنْ كَانَ لَهُ نِصَابٌ فَاسْتَفَادَ فِي أَثْنَاءِ الْحَوْلِ مِنْ جِنْسِهِ ضَمَّهُ إلَيْهِ وَزَكَّاهُ بِهِ (درر الحكام شرح غرر الأحكام)
Яъни: “(Йил давомида муайян нисоб жинсидан орттирилган нарсалар ўз жинсига қўшилади). Яъни, нисобнинг бирор турига эга бўлган кишилар йил мобайнида мазкур нисоб жинсидан мол орттирсалар, ўша нисобга қўшиб закот берадилар” (“Дурарул ҳукком” китоби). Валлоҳу аълам.
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI