КИШИ ЎЗИГА ЎЛИМ ТИЛАШИ
CАВОЛ: Бемор одам ўзига ўзи доим ўлим тилашнинг ҳукми қандай?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда беморлик, ҳаёт машаққатлари, қарздорлик ёки шунга ўхшаш ҳолатлардан қийналган инсонлар ўзларига ўлим тилашлари жоиз эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:
لا يَتَمَنَّى أَحَدُكُمْ الْمَوْتَ , وَلا يَدْعُ بِهِ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَهُ ، إِنَّهُ إِذَا مَاتَ أَحَدُكُمْ انْقَطَعَ عَمَلُهُ ، وَإِنَّهُ لا يَزِيدُ الْمُؤْمِنَ عُمْرُهُ إِلا خَيْرًا (رواه الامام مسلم عن أَبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
Яъни: "
Сизлардан бирингиз ҳаргиз ўлимни орзу қилмасин. Ўлим келмасдан бурун уни ўзига чорламасин. Қайси бирингиз вафот топса, амаллари тўхтайди. Мўминнинг умри (узайган сари) унга фақат яхшиликни зиёда қилади" (Имом Муслим ривоятлари).
Мўмин киши ҳеч қачон ютқазмайди. Яхшилик келса, шукр қилади, савоб олади. Ёмонлик келса, сабр қилади, савоб олади. Мўмин-мусулмон банда доим ғолиб бўлади. Нажот – умидворликдадир. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ ...
"(Эй, Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! ..." (Зумар сураси, 39-оят).
Буюк Раббимиз шундай деб буюрсаю, биз мўминлар ноумид бўлсак, бу катта гуноҳ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН
👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI