ҚИБЛАГА ҚАРАГАН ҲОЖАТХОНАДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲУКМИ
CАВОЛ: Чет эл сафарларида кўп юрамиз. Меҳмонхоналардаги ҳожатхоналарнинг айримлари қибла томонга қараган бўлади. Шундай ҳолатларда бу ҳожатхоналардан фойдаланиш ҳукми қандай?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Очиқ жойда ҳам, бинонинг ичида ҳам Қиблага олдини ёки орқасини қилиб ҳожат чиқариш макруҳдир. Бу мавзуда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
إِذَا أَتَيْتُمُ الْغَائِطَ فَلَا تَسْتَقْبِلُوا الْقِبْلَةَ وَلَا تَسْتَدْبِرُوهَا، وَلَكِنْ شَرِّقُوا أَوْ غَرِّبُوا». قَالَ أَبُو أَيُّوبَ: فَقَدِمْنَا الشَّأْمَ فَوَجَدْنَا مَرَاحِيضَ بُنِيَتْ قِبَلَ الْقِبْلَةِ، فَنَنْحَرِفُ وَنَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى. (متفق عليه عن أبي أيوب رضي الله عنه )
яъни: “Қазои ҳожатга борганингизда қиблага юзланиб ҳам, унга орқа қилиб ҳам ўтирманглар, балки шарққа ёки ғарбга қаранг”, дедилар”. Абу Айюб разияллоҳу анҳу айтадилар: “Шомга келиб, қибла тарафга қаратиб қурилган ҳожатхоналарни кўрдик. Биз (қибладан) бироз бурилар ва Аллоҳ таолодан мағфират сўрар эдик” (Муттафақун алайҳ).
Бу ҳадиси шариф Мадина шаҳрида айтилгани учун у ерда турган киши шарққа ёки ғарбга қараб ўтириши тўғри экани айтилмоқда. Ўрта Осиё, хусусан юртимиз Ўзбекистонда эса, Жануб ёки Шимолга қараб ўтириш тўғри бўлади. Бизда Қибла Ғарб томонда жойлашгани учун, қуёш чиқиш ёки ботиш томонларига қараб ўтирилмайди.
Фуқаҳоларимиз киши ҳожатхонада узрсиз қиблага қараш макруҳ эканига иттифоқ қилганлар. Агар билмасдан қиблага қараб ўтириб олса, тезда бошқа тамонга юзланиб олади. Агар бошқа тамонга юзланишнинг имкони бўлмаса, макруҳ бўлмайди” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI