НАМОЗ ЎҒРИЛАРИ КИМЛАР?
CАВОЛ: "Намоз ўғрилари" деган иборани эшитиб қолдим, шу хақида тўлиқ маълумот берсангиз, илтимос.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқиётган киши намоздаги ҳар бир ҳатти-ҳаракатини хотиржамлик билан бажариши вожиб. Бунинг энг ози ҳанафий мазҳабимизда бир тасбиҳ миқдорида аъзоларни хотиржам тутишдир. Намозда шошқалоқлик қилувчи киши эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида “намоз ўғриси” дейилган. У Зот алайҳиссалом шундай дейдилар:
اسوأ الناس سرقة الذي يسرق من صلاته لا يتم ركوعها ولا سجودها ولا خشوعها. رواه الإمام أحمدعن أبي قتادة رضي الله عنه
яъни: “Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир. У намознинг рукуъси, саждаси ва хушуъсини тўлиқ қилмайди”, - деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари).
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифда руку ва саждани шошиб, хотиржам ҳолда бажармаган кишини “намоз ўғириси”, деб номламоқдалар.
Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида шундай дейдилар: “Ўғри икки турли бўлади: Бири ҳаммага маълум мол ўғриси, иккинчиси ҳадисда келган савоб ўғриси. Биринчи хилдаги ўғри шу дунёнинг ўзида ўғирлаган молидан фойдаланиб сўнг эгасини рози қилиб, охиратдаги жазодан қутилиб қолиши мумкин. Аммо савоб ўғриси эса, ўзининг савобини ўғирлаб, зиммасига гуноҳни юклаб, буткул зарарда қолади” (“Мирқотул-мафотиҳ” китоби). Аллоҳ янада билувчи.
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI