Соғиндингми, соғингангинам?
Кўзи тўла, ашк тўккангинам.
Юракларинг ёниб соғинчдан,
Дийдоримга ошиққангинам.
Хижрон ёмон, фироқлар алам,
Дунё тордир, ғам андух мозор.
Ишқда кибр бўлмайди хечам,
Дарду дилинг тингламас озор.
Соғиндингми соғингангинам?
Қайда қолдинг кўзим қароси.
Қалб торимга ошуфтагинам,
Дилларимнинг битмас яроси.
Нечун холим сўрмадинг бир бор?
Кутаяпман вайрондир кўнглим.
Бир кўрмоққа бўлиб интизор...
Йўлларингда ,қаландар ўзим.
Соғиндингми соғингангинам?
Юрак кутиб куйиб кул бўлди.
Бир кўрмоққа интизоргинам,
Васлинг энди бир армон бўлди...
©Инобат Рўзибоева
Кўзи тўла, ашк тўккангинам.
Юракларинг ёниб соғинчдан,
Дийдоримга ошиққангинам.
Хижрон ёмон, фироқлар алам,
Дунё тордир, ғам андух мозор.
Ишқда кибр бўлмайди хечам,
Дарду дилинг тингламас озор.
Соғиндингми соғингангинам?
Қайда қолдинг кўзим қароси.
Қалб торимга ошуфтагинам,
Дилларимнинг битмас яроси.
Нечун холим сўрмадинг бир бор?
Кутаяпман вайрондир кўнглим.
Бир кўрмоққа бўлиб интизор...
Йўлларингда ,қаландар ўзим.
Соғиндингми соғингангинам?
Юрак кутиб куйиб кул бўлди.
Бир кўрмоққа интизоргинам,
Васлинг энди бир армон бўлди...
©Инобат Рўзибоева