Forward from: Neft va Gaz Ishi
Ҳаётда катта лавозим ва барқарорлик инсонни қулайлик комфорт зонасида қолиб кетишга ундаши мумкин. Аммо ҳақиқий ривожланиш ана шу зонани тарк этиш ва янги синовларга тайёр бўлиш билан келади.
Бу жиҳатдан ҳамкасбимиз, Кидирбай Кайпназаровни наъмуна қилиб кўрсатишимиз мумкин. У "Uzbekistan GTL" каби йирик корхонада Бош директорнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлашига қарамай, кўпчилик орзу қиладиган катта лавозимни ташлаб, Финляндияга ўқиш учун кетди. У LUT университетида магистратура дастурини 4.86/5 (97.2%) натижа билан режадаги 24 ой ўрнига атиги 16 ойда муваффақиятли якунлади. Шунингдек, энди у Швециядаги энг йирик барқарорлик лойиҳаларидан бирида иш бошламоқда.
Бу орқали у қийин қарорлардан қочмаслик ва ҳар доим изланишда бўлиш муҳимлигини амалда исботлади.
Кидирбай аканинг бу ҳаракати ҳар биримизга катта мотивация: инсон ўз устида ишлашдан тўхтамаслик, янги имкониятларни излаш ва комфорт зонадан чиқишдан қўрқмаслик керак. Ҳақиқий муваффақият ана шунда.
Табриклайман Кидирбай ака! Омад!
Маълумот ўрнида айтиб ўтишим мумкинки, "Uzbekistan GTL" касбий ва шахсий ривожланиш учун барча имкониятлар бор ажойиб корхона. Корхона ўз ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. GTL'да ишлаган ва айни вақтда Финландия, Япония, Австралия ва бошқа ривожланган давлатларнинг, нуфузли олийгоҳларида ўқиётган корхона ходимлари анчагина.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz