Forward from: A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Молдова президенти Майя Сандунинг интервьюсидан охирги парча (аслида эътиборга молик иқтибослар анча кўп, лекин меъёр ҳам яхши).
2022 йили Молдовада газ инқирози бўлган экан. Санду айтяптики, “Газпром” “Молдовагаз” биздан 700 (етти юз) млн доллар қарз, шу қарзни Молдова ҳукумати ўз зиммасига олиб, тўламаса, биз бошқа газ бермаймиз, деб шарт қўйган. Сандунинг маъмурияти халқаро аудиторларни жалб қилиб, “Газпром” келтирган ҳисоб бўйича қарздорликни ҳисоблаб чиқса, қарз “Газпром” айтганидек 700 млн эмас, атиги 8 (саккиз) млн доллар бўлиб чиққан. Ҳозир Молдова газни Европа бозоридан сотиб олаётган экан.
Сандунинг интервьюсидаги бу парча нимаси билан эътиборга молик? Шуниси биланки, биринчидан, бу сценарий 2019 йили “Лукойл”га 600 млн доллар қарз бўлиб қолганимизга ўхшаркан, иккинчидан, Россия компанияси халқаро аудиторларни жалб этмаслигимизни билиб, бизни чув туширган бўлса керак. Тағинам ким билсин.