"Бухоро" яна бир хорватиялик легионер билан шартнома имзолади
"Бухоро" ўз сафига ярим ҳимоячи Иосип Томашевични қўшиб олди.
"Жамоамиз мураббийлари янги мавсум учун таркибни кучайтириш мақсадида маҳоратли ҳимоячи Иосип Томашевич билан шартнома имзолади. Маълумот учун Иосип Томашевич ўтган мавсумда Руминия давлатининг "Отселул" жамоасида мавсумни ўтказди. Бундан ташқари Хорватия, Болгария, Греция, Исроил жамоаларида тўп сурган. 30 ёшли хорватиялик ҳимоячи бугун жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
Умид қиламизки, хорватиялик футболчи жамоамизга совринли ўринларни қўлга киритишда ёрдам беради. "Бухоро" оиласига хуш келибсан, Иосип!
Иосип Томашевич
— 04.03.1994
— Ярим ҳимоячи
— Ўйнаган жамоалари: "Сплит" (Хорватия), "Цибалия" (Хорватия), "Локомотив Пловдив" (Болгария), Атромитос (Греция), Хапоэл Хадера (Исроил), Отселул (Руминия)", — дейилади клуб хабарида.
Манба : "Бухоро" матбуот хизмати
Бу хабар билан бўлишинг:
@Fabritso_ramano_ukasi