#табрик
Амалдаги ғолиб мағлуб этилди — “Лочин”дан тарихий ғалаба!Қарши давлат университети “Лочин” жамоасини — Ўзбекистон кубогининг амалдаги ғолиби “Андижон” устидан қозонган муҳим ва ёрқин ғалабаси билан самимий муборакбод этаман!
Шу ўринда таъкидламоқчиман: “Лочин” футбол клуби жорий мавсумда илк бор университетимиз шарафини Биринчи лига мусобақалари ва Ўзбекистон кубоги беллашувларида ҳимоя қилмоқда. Жамоамизга доимо бир гапни уқтираман — ғалаба шунчаки келмайди, у фақат тинимсиз меҳнат ва қатъий интилиш орқали қўлга киритилади.
Бугун айнан шу меҳнат самарасини кўрдик. Шижоатли ва ғайратли ёшларимиз майдонда ўзини аямай ҳаракат қилди ва кучли рақиб устидан муносиб зафар қучди. Университетимиз шарафи юксак даражада намоён бўлди.
Бизнинг мақсадимиз аниқ — Кубок баҳсларида имкон қадар узоққа етиш ва Биринчи лига мусобақаларида юксак натижаларга эришиш. Биз катта йўлга отланган ёш жамоамизни доимо қўллаб-қувватлаймиз ва уларга келгусида ҳам улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Дилмурод НАБИЕВ
Қарши давлат университети ректори, профессорBizni kuzating
Telegram|Instagram|
Facebook|
Veb-sayt